Беҳи мармелади — беҳи мевалари бўлакларидан тайёрланган ширин, қуюқ кўринишдаги ширинлик. Португал тилида оддийгина „мармелада“ деб аталади („мармело“ — „беҳи“). Айнан шу маҳсулот номидан рус тилидаги бошқа барча мармеладларга номи келиб чиқган.

Беҳи мармелади

Европа ва Лотин Америкаси ошхонасининг миллий таоми
Миллий ошхона

 Испания

 Португалия
Асосий компонентлари Беҳи, шакар
Ўхшашлари Гоябада

Тарихи

Манбаларга кўра, римликларга аввалданоқ ушбу рецепт маълум бўлган. Ушбу ширинлик Римнинг Сурия вилоятида ишлаб чиқарилган, деган фаразлар мавжуд.

Рим империяси қулагандан сўнг, Иберия ярим ороли — Испания ва Португалия — беҳи мармелади ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш марказига айланган. Англия билан узоқ ва яқин алоқада бўлган Португалиядан „мармелад“ сўзи ушбу мамлакатга кириб келган ва у ерда ситрус мураббосининг махсус турини англатган (ва ҳозир ҳам англатади). Рус тилида „мармелад“ сўзи кенг маънога эга бўлиб, бошқа тилларда бир-бирига боғлиқ бўлмаган бир нечта турли хил маҳсулотларга нисбатан айтилади.

Испания ва Португалиядан беҳи мармелади мустамлака қилинган Лотин Америкасига  юборилади ва у ерда Аргентина ва Уругвай каби мамлакатларда кенг оммалашишга эришади. Иқлими беҳи етиштиришга мослашмаган айрим мамлакатлар эса испанлар ва португал мармеладларининг таъм жиҳатдан жуда ўхшаш  бўлган турини гуава (ўсимлик тури)  ва гоябаду (қамишдан олинадиган шакар тури) маҳсулотларидан тайёрлашади.

ʻʻʻТайёрланишиʻʻʻ

Воcлусе, Прованс, Франсиядан беҳи мармеладı.

Беҳи мармеладı беҳи мевасидан тайёрланади. Мевалар яхшилаб тозаланиб, оз миқдордаги сув ва шакар билан қайнатилади. Ҳар бир килограмм беҳи учун ўртача 500-1000г шакар қўшилади.

Бугунги кунда уй шароитида ушбу маҳсулотни мултиварка ёрдамида тез тайёрлаш мумкин. Унда тайёрланган мармелад оч жигарранг рангда бўлади ва оддий кострюлкаларда узоқ вақт пиширишдан кейин у тўқ жигарранг тусга киради. Шундан сўнг, мармелад бир неча кун давомида шаклини ушлаб қолиши ва қотиши учун тиндириб қўйилади.

Мармеладнинг таъми ширин. Беҳи мармелади кўпинча квадрат шаклдаги идишларда сотилади.  Нон билан таннавул қилиш мумкин. Нонушта қилиш учун беҳи мармеладини, шунингдек, тушлик пайтида, иштаҳани очиш ёки ширинлик  ўрнида истеъмол қилиш ҳам мумкин. Қолаверса, турли хилдаги пишириқларни тайёрлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда кенг тарқалган ширин пирогларнинг ичи ҳам одатда беҳи мармелади билан тўлдирилади.

Минтақавий тайёрланиш усуллари

Беҳи мармелади.

Гарчи беҳи мармелади испан ва португал тилида сўзлашувчи мамлакатларда энг машҳур таомлардан бири бўлишига қарамай, у бошқа мамлакатларда ҳам жуда кенг тарқалишга улгурган.  Хусусан, Франсиянинг Прованс вилоятида Рождество  байрамида анъанавий тарзда тайёрланадиган 13 турдаги ширинликлар қаторидан жой олган. Сербия, Воеводина  Хорватия ва Славокияда ҳам худди шундай хуш кўриб истеъмол қилинади.

Воеводинада беҳи мармелади баъзан майдаланган ёнғоқ, фундук ёки қовоқ уруғидан тайёрланади. Баъзида шакар ўрнига асал ҳам ишлатилади. Венгрияда беҳи мармелади озгина лимон пўстлоғи, долчин ёки чиннигуллар билан тайёрланади ва унга кўпинча ёнғоқ қўшилади.

Сербияда, айниқса Войводинада, шунингдек, материк Хорватияда, яъни Славонияда, беҳи мармеладı ҳам кенг тарқалган. Бу ерда у „китн(и)кес“ деб аталади — немисча „Қуиттенкäсе“ дан. Войводинада беҳи мармеладı баъзан майда майдаланган ёнғоқ, финдиқ ёки қовоқ уруғидан тайёрланади. Баъзан шакар бу ерда бир хил миқдордаги жўка асал билан алмаштирилади.

1578- йилда венгриялик ботаник Пётр Мелиус Юхаш беҳи мармеладини доривор хусусиятларга эга бўлган мевали препарат сифатида эслаб ўтган. Молдова ва Руминияда беҳи мармелади „китоноаге“ деб номланади.

Беҳи мармелади Европа ошхонасининг энг қадимий таомларидан бири бўлиб, у ҳанузгача Жанубий Кавказ, Покистон ва Яқин Шарқда машҳур. Рим воситачилиги орқали у Ўрта ер денгизи бўйлаб тарқалган. Беҳи мармелади Европа ошхона анъаналари ва тилларига сезиларли таъсир кўрсатган. Бироқ, у Пиреней ярим оролидан ташқаридаги кўпгина Европа мамлакатлари ошхонасида аста-секин ўз мавқеини йўқотиб, испан ва португал тилларида сўзлашувчи маданиятнинг белгисига айланиб қолган.

Адабиётлар

  • Инéс Бутрóн Парра, (2009), Рута гастронóмиcа пор Андалуcíа, примера эдиcиóн, Эд. салса.
  • Росс, Маржори (2001). Энтре эл cомал й ла олла: фундаментос де гастрономíа cостарриcенсе. Сан-Хосе, Коста-Рика: УНЕД. пп. 46, 55, 88, 91 ва 105. ИСБН 9789968311281 .