Беҳиcе Султон (усмонли туркча: بهيجه سلطان‎‎; 1848-йил 6-август – 1876-йил 30-январ) – Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Абдулмажид И ва Несрин хонимнинг қизи, султон Мурод В, Абдулҳамид ИИ, Меҳмед В ва Меҳмед ВИ нинг ота бир синглиси.

Беҳиcе Султон
Туғилиши 6-август 1848-йил
Çıраğан саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 30-ноябр 1876-йил(1876-11-30)
(28 ёшда)
Куруçэşме саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Турмуш ўртоғи
Ҳалил Ҳамид бей (турм. 1876)
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулмажид И
Онаси Биологик
Несрин хоним
Асраб олинган
Шаён қадин
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Беҳиcе Султон 1848-йил 6-августда Çıраğан саройида туғилган. Унинг отаси Усмонийлар империяси султони Абдулмажид И, онаси эса Несрин хоним бўлган[1][2]. Беҳиcе Несрин хонимнинг иккинчи фарзанди эди. Унинг икки ёш катта шаҳзода Меҳмед Зиёиддин[1] исмли акаси, шаҳзода Меҳмед Низомиддин ва шаҳзода Меҳмед Баҳоиддин исмли эгизак укалари бор эди. Онаси 1853-йилда вафот этгач, Беҳиcени 5 ёшида Абдулмажиднинг фарзандсиз умр йўлдоши Şаян Кадıн асраб олган[3]. 1860-йилда ўн икки ёшида у ўгай онасидан ҳам айрилган[4].

Никоҳи

Фотиҳа

Беҳиcе Султон болалигида сил касаллигига чалинган. Шу сабабли бутун умри давомида яккаланиб яшаган ва чет эллик шифокорлар назоратида бўлган. Оиласи, айниқса, ўгай опа-сингиллари Рефиа Султон ва Сениҳа Султон унинг кўнглини кўтариш учун тез-тез хат ёзиб туришган. Беҳиcе яккаланиб қолганидан ранжиган ва опа-сингилларининг эркинлиги ҳамда соғлиғига ҳавас қилган. У доимо жуда мулоҳазали ва нозик табиатли аёл бўлган. Беҳиcенинг энг катта истаги турмушга чиқиш эди. Отаси қизининг сепини тайёрлаб, уни бахтли қилиш учун куёв танлаган, бироқ куёв Беҳиcени етарлича соғлом деб ҳисобламагани учун тўйни доимо кечиктирган. Амакиси Абдулазиз тахтга чиққач, Беҳиcе амакисидан ҳам турмушга чиқишини сўраган ва ниҳоят султон Абдулазиз Беҳиcени муносиб куёвга унаштирган[5].

Беҳиcе танлаган куёв Ҳалил Ҳамид бей[6] Меҳмед Нуруллоҳ бейнинг ўғли, Ҳалил Ҳамид пошонинг набираси бўлиб, Беҳиcедан 6 ёш кичик эди[1]. 1875-йилда Султон Абдулазиз уларни унаштирган. Шу муносабат билан Рефиа Беҳиcега дераза ортидан бўлса-да бўлажак турмуш ўртоғини кўрганини, унинг чиройли, хушмуомала ва озода кийинганини кўринганини ёзган[7].

Касаллиги

Сил ХИХ асрда бошқа жойларда бўлгани каби саройда ҳам кўплаб қурбонларга сабаб бўлган. Уларнинг орасида Беҳиcе Султон ҳам бор эди. Безгак (малария) билан оғриган Фелексу халфа исмли аёлдан Беҳиcе Султонга ёзилган таъсирли хат сақланиб қолган. Беҳиcенинг никоҳ куни яқинлашаётган эди ва Фелексу унинг ўз саройига кўчиб ўтишидан хурсанд бўлса-да, айни пайтда саломатлигидан хавотирда бўлган. „Сен қишлоққа борасан, у ерда Пертев халфа кўплаб дори-дармонларни билади“, деб ёзган эди Фелексу халфа. Беҳиcе турмушга чиқиш учун етарлича соғлом, деб ҳисобланган[8].

Тўйи

Султон Абдулазиз унга сеп йиғишга буйруқ берган, аммо султоннинг ўзи 1876-йил июнида вафот этган[4]. Бунинг устига, 1876-йил ноябрида Беҳиcенинг кичик ўгай укаси Шаҳзода Меҳмед Бурҳониддиннинг вафоти сабаб тўй яна кечиктирилган[7]. Ниҳоят, уларнинг тўйи 1876-йил 16-ноябрда султон Абдулҳамид ИИ ҳукмронлиги даврида бўлиб ўтган. Эр-хотиннинг яшаши учун Босфор бўйи Куручешмеда сарой берилган[9].

Вафоти

Беҳиcе Султон тўйидан атиги икки ҳафта ўтиб, 1876-йил 30-ноябрда сил касаллигидан вафот этган. Ўшанда у 28 ёшда эди. Унинг биологик онаси ҳам айни шу ёшларида сил касаллигидан вафот этган[10]. Вафотидан кейин Беҳиcе Султон Истанбулдаги Фотиҳ масжидида жойлашган Накшидил Султон мақбарасига дафн этилган. Унинг мулкининг бир қисми опа-сингилларига, хусусан, Наиле Султон ва Медиҳа Султонга тақсимлаб берилган, бир қисми эса сотиб юборилган[11].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Улуçай 2011, с. 226.
  2. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 622.
  3. ↑ Улуçай 2011, с. 215-6.
  4. ↑ 4,0 4,1 Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010 — 159-бет. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  5. ↑ Йıлмаз Öзтуна – Девлетлер ве Ҳанеданлар
  6. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 624.
  7. ↑ 7,0 7,1 Сакаоğлу 2008, с. 625.
  8. ↑ Фаннй Давис. Тҳе Оттоман Ладй: А Соcиал Ҳисторй фром 1718 то 1918. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1986 — 17–8-бет. ИСБН 978-0-313-24811-5. 
  9. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 626.
  10. ↑ „С А Б А Ҳ О Н Л И Н Э 14.07.2001“. арсив.сабаҳ.cом.тр. Қаралди: 2019-йил 12-ноябр.
  11. ↑ Каҳя, Öзге. Султан Абдüлмеcид'ин кıзı Медиҳа Султан'ıн ҳаятı (1856-1928), 2012 — 4 н. 24-бет. 

Адабиётлар

  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.