Зиёсферада исми Беҳруз ва фамилияси Каримов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Беҳруз Каримов (2007-йил 7-август, Косонсой тумани, Наманган вилояти) — ўзбекистонлик футболчи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Сурхон клуби ҳимоячиси[1][2].

Беҳруз Каримов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Беҳруз Каримов
Таваллуд санаси 2007-йил 7-август (2007-08-07) (19 ёш)
Таваллуд жойи Косонсой тумани,
Наманган вилояти,
Ўзбекистон
Бўйи 1.79 м (5 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сурхон
Рақами 2
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2021—2024 Аҳмедов
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2023 Аҳмедов
2024 Олимпик 1 (0)
2025— Сурхон 22 (3)
Миллий терма жамоа
2023—2024 Ўзбекистон У17 15 (0)
2025— Ўзбекистон У23 7 (1)
2026— Ўзбекистон 4 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Клуб

Аҳмедов футбол академияси тарбияланувчиси. Фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасининг Олимпик клубида бошлаган. 2025-йилда Сурхон клубига ўтган. 2026-йил май ойида унинг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди[3][4].

Халқаро

2023-йилги У-17 Осиё Кубогида Ўзбекистон У17 терма жамоаси таркибида бўлган[5]. 2024-йилги У-23 Осиё Кубоги ва 2026-йилги У-23 Осиё Кубоги учун Ўзбекистон У23 жамоаси таркибида майдонга тушган[6]. 2026-йил март ойида ФИФА Сериэс ўйинлари учун Ўзбекистон терма жамоасига чақирувини олган. Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[7].

Манбалар