Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев — ўзбекистонлик давлат арбоби, иқтисодчи. 2025-йил феврал ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (аввалги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги) раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда[1].

Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев
 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси
 
Мансаб даври
2025-йил – ҳозиргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Бегалов Баҳодир Абдусаломович
 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари
 
Мансаб даври
2020-йил – 2025-йил
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов

Биографияси

Беҳзод Ҳамраев 1983-йилда Бухоро вилоятида туғилган[2]

2004-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети "Статистика" йўналиши бўйича бакалавр босқичини тамомлаган.[3]

2006-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини тамомлаган[4].

2016-йилда Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институтини (ГРИПС) битирган. [5]

Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.[6]

Меҳнат фаолияти

Меҳнат фаолиятини 2004-йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (ҳозирги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)да Пул кўрсаткичларини прогнозлаштириш департаменти етакчи мутахассиси сифатида бошлаган ва 2008-йилгача макроиқтисодий таҳлил ҳамда прогнозлаш йўналишларида ишлаган.[7]

2008-йилдан бошлаб Марказий банк тизимида фаолият юритган:

2008–2017-йилларда Марказий банкнинг турли бўлимларида, жумладан, лицензиялаш, методология ва банк тизими ликвидлигини таҳлил қилиш йўналишларида мас’ул лавозимларда фаолият юритган.[8]

2017–2018-йилларда Пул-кредит сиёсати департаментининг Инфляцияни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи.[9]

2018–2020-йилларда Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори.[10]

2020-йил январдан – 2025-йил февралгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари ва Бошқарув а’зоси.[11]

Беҳзод Ҳамраевнинг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида банк тизимида бир қатор стратегик ислоҳотлар амалга оширилган:[12]

Ўзбекистон иқтисодиётининг босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтиш жараёнига мас’ул бўлган.[13]

Макроиқтисодий таҳлилларни тизимлаштириш мақсадида Прогнозлаштириш ва сиёсатни таҳлил қилиш тизими (ФПАС) яратилишига ҳисса қўшган.[14]

Пул, репо, валюта ва давлат қимматли қоғозлари бозорларини ривожлантириш, шунингдек, пул-кредит операциялари воситаларини кенгайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштирган.[15]

Тизимдаги хатарларни баҳолаш имконини берувчи Молиявий барқарорликни таҳлил қилиш тизими (Финанcиал Стабилитй Аналйсис) жорий этилишига бошчилик қилган.[16]

Марказий банкнинг алоқа сиёсатини янгилаш жараёнига раҳбарлик қилган. Мазкур ўзгариш регулятор фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва манфаатдор томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилган.[17]

2025-йил 24-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси лавозимига тайинланди[18][19]

2026-йил 3-март кунидан БМТ Статистика комиссияси Бюроси раиси ўринбосари (Виcе-Чаир)[20] [21][22]

2026-йилги аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш – 2026

Беҳзод Ҳамраев раҳбарлигида Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилди.[23][24][25][26][27][28] Мазкур жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентабрдаги 173-сонли Фармони асосида ташкил этилди.

Тайёргарлик ва инновациялар

Рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик доирасида 2025-йил декабр ойида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жой обектларининг аниқ ГПС-координаталари белгиланди.[29]

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича брифинг

Бу тизим:

  • Рўйхатга олиш жараёнларини реал вақт (онлине) режимида кузатиб бориш;
  • Ма’лумотлар сифатини назорат қилиш ва такрорийликни олдини олиш;
  • Кейинги ўн йилликлар учун демографик ва ҳудудий режалаштириш пойдеворини яратиш имконини беради.[30]
    Уйма-уй юриб рўйхатга олиш

Рўйхатга олиш босқичлари

Тадбир икки босқичда ўтказилди:

  1. Онлайн босқич (2026-йил 15–31-январ): cенсус.стат.уз портали орқали аҳолининг ўзи мустақил рўйхатдан ўтди. Атиги 17 кун ичида хонадонларнинг 82,3 фоизи (30 миллиондан ортиқ аҳоли) онлайн сўровномаларни тўлдирди. [31] Бу натижа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида ўзига хос рекорд сифатида қайд этилди. Таққослаш учун, Қозоғистонда 60 кунда аҳолининг 40 фоизи, Беларус Республикасида 25 кунда 22 фоизи, Россияда эса 31 кунда 16 фоизи онлайн рўйхатдан ўтган.[32]
  2. Уйма-уй юриб, ма’лумот тўплаш босқичи (2026-йил 4–28-феврал): Онлайн рўйхатдан ўтмаган қатлам "маҳалла еттилиги" ходимлари томонидан планшетлар ёрдамида тўлиқ қамраб олинди.[33]

Халқаро ютуқлар

БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессияси

2026-йил 1-январдан бошлаб Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб БМТ Статистика комиссияси Бюросига 2026–2029-йиллар учун а’зо этиб сайланди.[34][35][36][37][38]

Беҳзод Ҳамраев 2026-йил 3-март куни БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессиясида БМТ Статистика комиссияси Бюроси раиси ўринбосари (Виcе-Чаир) этиб сайланди[20] [21][22].

Жаҳон банкидаги тақдимот ва ислоҳотлар

2026-йил апрел ойида Жаҳон банкининг Вашингтондаги штаб-квартирасида "Инсиде Узбекистан’с Дата Сйстемс Трансформатион: Реформс, Инноватион, Импаcт" мавзусида Ўзбекистоннинг статистик ислоҳотларига бағишланган конференсия бўлиб ўтди.[39][40][41] Унда Б. Ҳамраев ма’руза қилиб, тизимдаги қуйидаги стратегик ўзгаришларни тақдим этди:

Институционал ислоҳотлар: Статисика агентлигининг Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилиши, "Трансформация офиси" ва Статистика кенгашининг ташкил этилиши.[42]

Рақамли трансформация: Ма’лумотларни йиғиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш, тадбиркорлар учун ҳисобот юкини камайтириш ва ма’мурий ма’лумотлар тизимлари билан интеграцияни кучайтириш.[43]

Миллий стратегия: 2026–2030-йилларга мўлжалланган Статистика тизимини ривожлантириш миллий стратегиясининг ишлаб чиқилиши.[44]

Шунингдек, мазкур тадбирда 2026-йилда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг рақамли ечимлари халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди.[45]

Манбалар

  1. ↑ Бехзод Хамраев назначен директором Агентства статистики Узбекистана
  2. ↑ ҳттпс://кун.уз/ру/01125626?қ=%2Фру%2Ф01125626
  3. ↑ ҳттпс://www.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345/детаилс/эдуcатион/
  4. ↑ „Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлигига раҳбар бўлди“.
  5. ↑ ҳттпс://т.ме/Пресс_Сеcретарй_Уз/5426
  6. ↑ „Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори этиб тайинланди“.
  7. ↑ ҳттпс://www.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345/
  8. ↑ ҳттпс://www.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345/
  9. ↑ ҳттпс://www.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345/
  10. ↑ ҳттпс://www.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345/
  11. ↑ ҳттпс://www.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345/
  12. ↑ ҳттпс://уз.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345
  13. ↑ ҳттпс://уз.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345
  14. ↑ ҳттпс://уз.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345
  15. ↑ ҳттпс://уз.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345
  16. ↑ ҳттпс://уз.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345
  17. ↑ ҳттпс://уз.линкедин.cом/ин/беҳзод-ҳамраэв-5а5033345
  18. ↑ ҳттпс://стат.уз/уз/ҳақида/раҳбарият
  19. ↑ „Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори этиб тайинланди“.
  20. ↑ 20,0 20,1 ҳттпс://стат.уз/уз/матбуот-маркази/қо-мита-янгиликлар/67251-збекистон-вакили-бмт-статистика-комиссияси-ра-барияти-таркибига-сажланди-2
  21. ↑ 21,0 21,1 ҳттпс://дунё.инфо/эн/аcтуал/представител-узбекистана-избран-заместителем-председателя-57-й-сессии
  22. ↑ 22,0 22,1 ҳттпс://www.линкедин.cом/посц/узстатахборот_он-марч-3-2026-тҳе-57тҳ-сессион-оф-тҳе-аcтивитй-7437475559934386176-ЭCХ0
  23. ↑ ҳттпс://гов.уз/оз/пагес/2026
  24. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2026/01/16/cенсус-инструcтион/
  25. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2026/01/19/шавкат-мирзиёевга-аҳоли-ва-қишлоқ-хожалигини-ройхатга-олиш-ишларининг-бориши-юзасидан-ахборот-берилди/
  26. ↑ ҳттпс://кун.уз/неwс/2026/01/15/озбекистонда-аҳоли-ва-қишлоқ-хожалигини-ройхатга-олиш-бошланди
  27. ↑ ҳттпс://хабар.уз/уз/жамият/бугундан-озбекистонда-аҳоли-ва-қишлоқ-хожалигини-ройх
  28. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2026/01/15/қолланма-аҳоли-ва-қишлоқ-хожалиги-қандай-ройхатга-олинади/
  29. ↑ ҳттпс://т.ме/cенсус_2026/739
  30. ↑ ҳттпс://т.ме/cенсус_2026
  31. ↑ ҳттпс://т.ме/cенсус_2026/933
  32. ↑ ҳттпс://т.ме/cенсус_2026/951
  33. ↑ ҳттпс://т.ме/cенсус_2026/957
  34. ↑ ҳттпс://т.ме/статистика_расмий/7279
  35. ↑ ҳттпс://стат.уз/уз/матбуот-маркази/қо-мита-янгиликлар/67255-збекистон-бмт-статистика-комиссияси-бюроси-азоси-б-лди-2
  36. ↑ ҳттпс://тест.юз.уз/уз/неwс/озбекистон-бмт-статистика-комиссияси-бюроси-азоси-болди[сайт ишламайди]
  37. ↑ ҳттпс://жч.кун.уз/неwс/2025/04/28/озбекистон-илк-марта-бмт-статистика-комиссияси-азолигига-сайланди
  38. ↑ ҳттпс://дунё.инфо/уз/аcтуал/узбекистан-эдиногласно-избран-в-статистическую-комиссию-оон
  39. ↑ ҳттпс://www.wорлдбанк.орг/эн/эвенц/2026/04/07/лет-с-талк-дата-инсиде-узбекистан-с-дата-сйстемс-трансформатион-реформс-инноватион
  40. ↑ ҳттпс://стат.уз/имг/узбекистан_статистиcал_трансформатион_имф_wб_спринг_меэтингс_20_п36315.пдф
  41. ↑ ҳттпс://уза.уз/ар/посц/озбекистоннинг-статистика-соҳасидаги-ислоҳотлари-ва-натижалари-жаҳон-банкида-тақдим-этилди_845835
  42. ↑ ҳттпс://стат.уз/имг/узбекистан_статистиcал_трансформатион_имф_wб_спринг_меэтингс_20_п36315.пдф
  43. ↑ ҳттпс://стат.уз/имг/узбекистан_статистиcал_трансформатион_имф_wб_спринг_меэтингс_20_п36315.пдф
  44. ↑ ҳттпс://стат.уз/имг/узбекистан_статистиcал_трансформатион_имф_wб_спринг_меэтингс_20_п36315.пдф
  45. ↑ ҳттпс://стат.уз/имг/узбекистан_статистиcал_трансформатион_имф_wб_спринг_меэтингс_20_п36315.пдф