Беҳзод Муҳаммадкаримов (1964-йил 23-март туғилган) - Ўзбекистонлик театр, кино ва дубляж актёри[1][2]. Тошкент театр ва рассомлик санъат институтини тамомлаган. 1988-йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. 2000-йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган[3][4]. 2026-йил 28-майда Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланган[5].

Беҳзод Муҳаммадкаримов
Файл:Беҳзод Муҳаммадкаримов.жпг
Таваллуди 1964-йил 23-март (1964-03-23) (62 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1984-йилдан
Мукофотлари

Театрда

Миллий театрда саҳналаштирилган „Алишер Навоий“да Навоий, „Меҳробдан чаён“да Анвар, „Бир кошона сирлари“да Рустам, „Океандаги етти фарёд“да Сантилиано, „Мирзо Улуғбек“да Абдулатиф, „Имкон“да Рустам, „Сенга бир гап айтаман“да Эргаш, „Яраланган оққуш ноласи“да Нодир, „Омад биз томон“да Бўри полвон, „Кундузсиз кечалар“да Ойбек, „Хотинлар гапидан чиқан хангома“да Комил, „Қирол Лир“да Эдмонд, „Буратино“да Карло ота, „Темур“да Бунёд каби кўплаб спектаклларда бош қахрамонларни ижро этиб томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Кинода

У Ўзбек миллий кино ва телесериалларда кўплаб муҳим образларни яратган. Жумладан: „Буюк Амир Темур“да Амир Темур, „Ўткан кунлар“да Отабек, „Лайли ва мажнун“да Мажнун, „Шайтанат“да Элчин. „Оқ бино оқшомлари“да Авазбек, „Ихтиёрсиз қотил“да Отабек, „Қўриқхона“да Беҳзод, „Сўнги нафас“да Ота, „Нагдаун“да Таир, „Буюк турон“да Турксанф, „Чиптасиз“да Ўразбой каби ролларни ижро этган[6][7][8][9][10].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://www.кино-театр.ру/кино/аcтер/м/пост/7805/био/
  2. ↑ ҳттпс://www.кино-театр.ру/кино/аcтер/м/пост/7805/wоркс/
  3. ↑ „УП-2704-сон 25.08.2000. О награждении в связи с девятой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, здравоохранения, культуры, просвещения, средств массовой информации и общественных сфер“. ЛехУз.
  4. ↑ ҳттп://кино-cccп.нет/публ/12-1-0-4431
  5. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
  6. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2020/06/13/америкада-йиллаб-қуёшни-кормай-ишлардим-беҳзод-муҳаммадкаримов-ақшда-мардикорлик-қилган-кунларини-эслади-видео/
  7. ↑ архив нусхаси, 2018-08-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-11-05
  8. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-ноябр.
  9. ↑ ҳттпс://www.савол-жавоб.cом/беҳзод-муҳаммадкаримов-ҳақида-оиласи-инстаграм-расмлари/
  10. ↑ ҳттпс://аудиобоок.уз/cоллеcтионс/беҳзод-муҳаммадкаримов