Беҳзод Анварович Мусаев (1973-йил, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбекистонлик иқтисодчи ва давлат арбоби. 2024-йилдан Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори. 2021—2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири. 2020—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари. 2018-2020-йилларда Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси. 2022—2024-йилларда Ўзбекистон Республикаси камбагалликни қисқартириш ва бандлик вазири.

Беҳзод Анварович Мусаев
Бехзод Анварович Мусаев
 Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
 
Мансаб даври
2022-йил 30-декабрдан – 2024-йил 23-сентябргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Вориси Ботир Зоҳидов
 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
 
Мансаб даври
2021-йил 11-ноябрдан – 2022-йил 28-декабргача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Абдуҳаким Ҳожибоев
Вориси Амрилло Иноятов
 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
 
Мансаб даври
2018-йил 11-майдан – 2020-йил 14-майгача
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Ботир Парпиев
Вориси Шерзод Қудбиев
 Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси
 
Мансаб даври
2006-йилдан – 2010-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши ?
Вориси ?
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1973-йил 12-декабр (1973-12-12) (52 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

1973-йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1995-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган[1]. 2004-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини бизнес менежменти мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди[2].

1995—1998 – Ўзбекистон миллий банки ходими.

1998—2006 – Молия вазирлигида иш олиб борган ва бўлим бошлиғигача кўтарилган. Молия вазирлигида Беҳзод Мусаев давлатнинг қимматли қоғозлар бозорини, сўнгра илмий ва ижтимоий муассасаларни молиялаштириш устидан назоратни амалга оширган.

2006-йилдан 2010-йилгача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси бўлган[3].

2010-йилдан 2011-йилгача давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018-йил март ойида эса ушбу лавозимга қайта тайинланган[4][5][6].

2018-йилнинг 18-май куни давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимини эгаллаган[7].

2020-йил 14-майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди[8]. 

2021-йил 11-ноябрда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган[9].

2022-йилдан 2024-йилгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида ишлаган. 2024-йил 23-сентябрда вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори этиб тайинланган[10]. 2025-йил март ойида миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Азизбек Тоштемиров коррупсион жиноятлар ва фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. У агентликда авж олган коррупсияда Беҳзод Мусаевни айблаган[11][12].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Эcономиcс, Ташкент Стате Университй оф „ТДИУ“. цуэ.уз. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  2. ↑ Узбекистан, Спутник „В Узбекистане назначен заместитель премьера по вопросам соцразвития“ (ру). Спутник Узбекистан (20200514т1835+0500). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  3. ↑ „ 1651-сон 29.12.2006. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини давлат буджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида“. www.лех.уз. Қаралди: 2026-йил 22-июн.
  4. ↑  Давлетов(ўзб.) Телеграм месенжерида
  5. ↑  ПМХ(ўзб.) Телеграм месенжерида
  6. ↑ „Президент фармони билан 17 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди“. Кун.уз.
  7. ↑ „Шерзод Кудбиев — Солиқ қўмитаси раиси, Бехзод Мусаев — бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда“ (уз-Латн). Газета.уз (2020-йил 13-май). 2023-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  8. ↑ „«Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим?» Президент — Беҳзод Мусаев ҳақида“ (уз-Латн). Газета.уз (2022-йил 18-март). 2024-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  9. ↑ кун.уз „Бехзод Мусаев будет временно исполнять обязанности министра здравоохранения“ (ру). Кун.уз. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  10. ↑ Гроуп, Онлине Сервиcе „Собиқ вазир Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори этиб тайинланди“ (уз-Латн-УЗ). Дарё (2024-йил 23-сентябр). Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  11. ↑ „Миграция агентлигининг собиқ мулозими қидирувга берилди“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  12. ↑ „Мусаевга боғланаётган коррупсион схема бўйича Миграция агентлиги тилга кирди“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2026-йил 21-июн.
  13. ↑ „Кто получил государственные награды ко Дню независимости“ (ру). Газета.уз (2020-йил 29-август). 2025-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-июн.