Бека Саидмуродова (1935-йил, Қатағон қишлоғи, Қўшкўпир тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – ?) – пахтакор, Қўшкўпир тумани „Москва“ (собиқ Ленин номли) колхози колхозчиси (1971), Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957), КПСС аъзоси (1958)[1].

Бека Саидмурадова
Таваллуди 1935-йил
Вафоти Номаълум
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби Қишлоқ хўжалиги ходими, пахтакор
Унвони
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

1935-йили Қўшкўпир тумани Қатағон қишлоғида таваллуд топган. 1950—1954-йиллари Қўшкўпир туманидаги „Москва“ колхозида колхозчи, 1954—1961-йилларда шу колхознинг звено, бригада бошлиғи вазифасида ишлаган. Бека Саидмуродова бошлиқ звенода 10 гектар майдоннинг ҳар бир гектаридан 52 сентнер (1956), 55 сентнер (18 гектар, 1957) пахта етиштирилган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзСЕ 1977, с. 433

Адабиётлар

  • Ўзбек Совет Энсиклопедияси, ИХ том, Тошкент: ЎзСЕ Бош редаксияси, 1977 — 656-бет.