Бека Харшиладзе (грузинча: ბექა ხარშილაძე; 2000-йил 30-сентябрда туғилган) — грузиялик профессионал футболчи, Ғузорнинг „Шўртан“ клубида марказий ҳимоячи позициясида ўйнайди.

Бека Харшиладзе
ბექა ხარშილაძე
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Бека Харшиладзе
Таваллуд санаси 2000-йил 30-сентябр (2000-09-30) (26 ёш)
Таваллуд жойи Грузия
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шўртан
Рақами 17
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2015—2019 Динамо (Тбилиси)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2020 Динамо (Тбилиси) 0 (0)
2019 →  ФC Шевардени 12 (0)
2020—2022 Рустави 29 (1)
2022—2025 Колкҳети-1913 66 (2)
2025—2026 Сиони Болниси 6 (0)
2026— Шўртан 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 16-апрел учун)

Футболчилик фаолияти

Харшиладзе Тбилисининг „Динамо“ клуби академияси тарбияланувчиси. Бека Грузиядаги фаолияти давомида „Шевардени“, „Рустави“, „Колкҳети-1913“ ва „Сиони Болниси“ жамоаларида ўйнаган.

2026-йилги мавсум аввалида Ўзбекистон Про лигаси иштирокчиси, Ғузорнинг „Шўртан“ клуби билан шартнома имзолаган[1].

Манбалар

Ҳаволалар