Bekkaria Chezare

БЕККАРИА (Беccариа) Чезаре (1738.15.3, Милан - 1794.28.11) -италян маърифатпарвар адиби, ҳуқуқ доктори (1758). Судларнинг қонунга асосланмай туриб, айбдорга жазо тайин этилишига, айбланувчиларни қийноққа солиб, иқрор қилдириш усулига қарши чиққан. Ўлим жазосини умрбод қамоқ билан алмаштиришни, тан жазосини уму-ман қўлланмасликни ёқлаган. Қонун ҳамма нарсадан устуворлигини, фуқа-ролар эса қонун ва суд олдида тенглигини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаган. Ҳар қандай жиноят учун тегишли жа-зони муқаррар равишда зудлик билан ижро этиш, одил судловни чек ташлаш йўли билан сайланадиган маслаҳатчилар томо-.нидан олиб бориш тарафдори бўлган. Б.нинг "Жиноят ва жазо тўғрисида" асарида олға сурилган ғоялар Европадаги кўпчилик давлатларнинг қонунларида ўз аксини топган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |