Беккросс (инг. Баcкросс) — дурагайларни ота-она нусхаларининг бири билан қайта чатиштириш. Б.ни ўсимликлар селексиясига Н. В. Ҳарланд ва М. Н. Попе киритди (1922). Селексияда ўзидан чангланадиган ҳамда четдан чангланадиган ўсимликлар навини яхшилашда, дурагай авлодни ота ёки она нусхаларининг керакли хусусиятлари билан бойитишда қўлланади (қаранг Такрорий чатиштириш).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил