Bekmurod Abdullayev
Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев – ўзбек давлат арбоби, генерал-маёр. 1975-йилда туғилган. 1997-йилда Мудофаа вазирлиги Самарқанд олий ҳарбий автомобил ва муҳандислар қўмондонлик билим юртини, 2009-йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. 1993-йилдан 2003-йилга қадар Мудофаа вазирлигида турли офицер лавозимларида хизмат қилган. 2003-йилдан ички ишлар органларида турли хил офицер лавозимларида хизмат қилган. 2015—2018-йилларда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — молия ва моддий-техник таъминот бошқармаси бошлиғи, 2018—2020-йилларда ички ишлар вазирлиги патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, 2020—2021-йилларда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимларида хизмат қилган. 2021-йилдан 2025-йилгача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган[1][2].
| Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2021-йилдан – 2025-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Азизбек Икромов |
| Вориси | Рустам Жўраев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1975-йил 24-август Наманган |
| Мукофотлари |
|
| Қўшин тури | ички хизмат |
| Унвони | Генерал-маёр |
2021-йилда 2-даражали Шон-шараф ордени билан тақдирланган. 2022-йилда генерал-маёр унвони берилган[3].
2025-йил 3-ноябр куни ишдан олинган. Кейинчалик, давлат мулкини талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва яна бошқа ишлар бўйича гумонланиб, қамоққа олинган[4].
Манбалар
- ↑ „Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди“.
- ↑ „Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ишдан олинди“.
- ↑ „Шавкат Мирзиёев 5 нафар офицерга генерал унвонини берди“.
- ↑ „ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинган – манба“.
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
