Bektemir masjidi
Бектемир жомеъ масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жомеъ-масжид ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган[1]. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси дастури асосида ўз фаолиятини олиб боради. Ушбу масжидда намозхонлар учун зарур бўлган қулай шарт-шароитлар яратилган.
| Масжид | |
Бектемир масжиди
Бектемир | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Тошкент |
| Туман | Ўрта Чирчиқ |
| Манзил | Бектемир маҳалла фуқаролари йиғини, Бектемир шох кўчаси |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Сўнги имом | Тўрабеков домла Абдуманнон[1] |
| Умумий майдони | 1 гектар |
| Қурилиш материали | бетон, ғишт, кафел |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
Жойлашуви
Бектемир жомеъ-масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Ўрта Чирчиқ туманида Бектемир маҳалла фуқаролари йиғини, Бектемир шох кўчаси 121-уйда жойлашган[2]. Мазкур масжидга ҳар куни 5 маҳал намоз ибодатларини адо қилиш учун Ўрта Чирчиқ туманининг турли жойларидан мусулмон инсонлар ташриф буюришади[3]. Жумладан, Охунбобоев, Бектемир шох кўчаси, Собир Раҳимов, Меҳнатобод, Нурафшон, Чароғон, Хислат, Майдон, Жамила Тошкандий, Бархаёт, Нурли, Намуна, Қипчоқ, Баркамол, Паркент йўли, Амир Темур, Шодлик, Марварид, Тинчлик, Бунёдкор, Навбахор, Охун гузар, Боғи Эрам, Билол Нозим, Саховат, Иттифоқ, Навоий, Олтин топган, Зиёли, Алишер Навоий, Дўстлик, Чинор, Биллур, Ихлос, Олмос, Катта ариқ кўчаларида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюришади[4][5]. Шунингдек, жўме-масжид Тошкент шаҳрига яқин бўлган ҳудудда жойлашганлиги сабабли, ҳамда, пойтахтни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани, Бекобод тумани, Пискент тумани, Бо'ка тумани, Оққо'рг'он тумани, Бекобод шаҳри ва вилоят маркази бўлган Нурафшон шари билан боғлаб турувчи Бектемир шох кўчаси юзасида жойлашганлиги сабабли, ушбу масжидда йўловчилар ва сайёҳлар ташриф буюришлари, намоз ибодатларини адо қилишлари мумкин.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „БЕКТЕМИР ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ „"БЕКТЕМИР" ЖОМЕЪ МАСЖИДИ“. стацнет.cо. стацнет.cо. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Бектемир жоме масжиди“. праертимес.дате. праертимес.дате. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Бектемир жоме’ масжиди“. мапcарта.cом. мапcарта.cом. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ „"Мечеть Бектемир"“. хн----бтбеэфогбй2аэг6ао.хн--п1аи. хн----бтбеэфогбй2аэг6ао.хн--п1аи. 2025-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
