Бектош Раҳимов (1924-2009)[1] – ЎзССР давлат арбоби, иқтисод фанлари номзоди, Совет Иттифоқи меҳнат қаҳрамони, СССР Олий Совети депутати (1976-1986).

Бектош Раҳимович Раҳимов
Бектош Раҳимович Раҳимов
Файл:Бектош Раҳимов.жпг
 ЎзССР Компартияси Самарқанд вилояти совети биринчи котиби
Мансаб даври
1974-йил – 1982-йилгача
Ўтмишдоши Владимир Қодиров
Вориси Рашид Ашуралиев
 ЎзССР Компартияси Хоразм вилояти совети биринчи котиби
Мансаб даври
1963-йил – 1968-йилгача
Ўтмишдоши Фаҳриддин Шамсиддинов
Вориси Мадёр Худойберганов
 ЎзССР Компартияси Андижон вилояти совети биринчи котиби
Мансаб даври
1968-йил – 1974-йилгача
Ўтмишдоши Ашур Ҳайдаров
Вориси Иномжон Усмонхўжаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 23-феврал 1924-йил
Оқтош, Нарпай тумани, Самарқанд вилояти,
Вафоти 5-январ 2009-йил(2009-01-05)
(84 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Мукофотлари
Андоза:Октабр инқилоби ордени

Андоза:Меҳнат қизил байроқ ордени Андоза:Меҳнат қизил байроқ ордени

Биографияси

Меҳнат фаолиятини 16 ёшида бошланғич синф ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1942—1945-йилларда армияда хизмат қилган. 1944-йилда ВКП(б) сафига кирди. 1945-1948-йилларда демобилизациядан сўнг бошланғич мактаб директори, туман халқ таълими бўлими инспектори.

1948-йилдан – мас’улиятли хўжалик ва партия ишида.

1948—1950-йилларда – Нарпай туман кенгаши раиси.

1950—1952-йилларда – Ўзбекистон КП (б) МК ҳузуридаги партия мактаби талабаси. Партия мактабини тугатгач, у ерда муаллимлик қилиш учун қолдирилади, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ҳузуридаги Олий партия мактаби Ўзбекистон Компартияси қўмитаси котиби этиб сайланади.

1953-йилда Тошкент давлат университетини сиртдан тамомлаган, сўнг Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг масъул ташкилотчиси, кейинроқ Нарпай компартиясининг 1-котиби этиб тайинланган.

1963-йилдан 1968-йилгача – Ўзбекистон Компартияси Хоразм вилояти қўмитаси биринчи котиби.

1968-йил феврал ойида Ўзбекистон Компартияси Андижон вилояти қўмитасининг 1-котиби лавозимига ўтказилди ва 1974-йилнинг декабригача ишлади.

1974-йил 27-ноябрдан 1982-йил февралгача – Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилояти қўмитасининг 1-котиби.

1986-йилгача Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

1976-йилдан 1986-йилгача – КПСС Марказий Қўмитаси аъзолигига номзод.

СССР Олий Кенгашининг 7, 8, 9, 10-чақириқлари депутати.

1986-йили Пахта иши бўйича судланган. 1991-йилги фармон билан тикланди, мукофотлари қайтарилди.

1991—2002-йилларда – Ўзбекистон Республикаси Фахрийлар ташкилотлари уюшмаси кенгашининг раиси бўлган.

Тошкент шаҳрида яшаган. 2009-йил 5-январда вафот этган.

Китоблари

  • Рентабелноэ хозяйство (1984),
  • Организация труда в животноводстве (1985),
  • Високодоходная отрасл животноводства (1985)
  • Внутрихозяйственний расчет и эго внедрениэ в АПК (1989)
  • Организация и оплата труда в селском хозяйстве (1992)

Манбалар

  1. ↑ Справочник по истории Коммунистической партии и Совецкого Союза 1898 – 1991