Бела ИВ (1206 1270) - Венгрия қироли (1235-йилдан). Арпадлар сулоласидан. Мўғуллар томонидан мағлубиятга учрагач (1241) қочган; мўғуллар кетгач (1242), майда ва ўрта дворянларга бир қанча имтиёзлар берган. Венесия билан Далмация шаҳарлари учун (1243 — 44), Чехия қироли Пржемисл ИИ билан Австрия ва Штирия учун (1253 — 54, 1260) уруш олиб борган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил