Беланчак — болани тебратиб овутиладиган ёки ухлатиладиган махсус мослама. Одатда, 5 ёшгача бўлган болаларнинг ором олиши учун ясаладиган махсус мослама. Тахта ёки темирдан тайёрланади. Атрофи унча баланд бўлмаган тўсиқ-панжарали тўғри тўртбурчак ёки мурабба шаклида бўлиб, ранг-баранг бўёқлар билан бўялади, устидан лок суртилади. Тўрт бурчагидан арқон боғлаб, дарахтга боғланади, уй шипи ва бошқаларга осилади. Болани ётқизишдан аввал ичига тўшак, ёстиқ солинади.

Рамз

Беланчак рамзий ма’нода фарзанд кутиш мотивини ҳам англатади.

Ушбу сўзнинг кўчма ма’носи сифатида ,,Ўзбек тилининг изоҳли луғати” И жилдида ,,Дунёга келиш учун сабаб  бўлувчи, вояга, камолга етказувчи; аллаловчи нарса ҳақида” дея та’риф берилган. Масалан, Абдулла Ориповнинг қуйидаги мисраси мавжуд:

“Кетмасин бошимиздан алсо бахт беланчаги”[1].

Этимологияси

Бу сўз бела сўзидан  -н қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш-эркалаш қўшимчаси ҳисобланадиган -чак қўшимчасини қўшиб ясалган[2].

Беланчакларни ясаш

Арқонлардан ясалган беланчаклар ўзбек халқи томонидан азалдан фойдаланилади. Шунингдек, арқонлар ёрдамида тахта осиб қўйилади. Ушбу жараёнда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ма’қул, чунки арқон парчаланиши мумкин. Арқоннинг парчаланмаслиги учун ўриндиқнинг ён томонида 4 та тешик тешилади ва арқонлар боғланади. Шундан сўнг учлари маҳкам ўрнатилади, тугун билан маҳкам боғланади. Арқон чўзилганлиги сабабли бола ундан сакраб тушиб кетмайди[3].  

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси давлат илмий нашриёти, 2020. 
  2. ↑ Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг этимологик луғати. Университет нашриёти, 2006 — 45-бет. 
  3. ↑ „Болалар беланчакларини о'рнатиш. Ёг'очдан ясалган о'з-о'зидан ясалган бог 'беланчак. Ёг'очдан ясалган болалар учун о'з-о'зидан ясалган беланчак“. Қаралди: 2023-йил 29-май.