Беланги, бел оғриғи, люмбаго — белнинг тўсатдан қаттиқ оғриб қолиши. Асосан, оғир юк кўтариш ёки кескин ҳаракат қилиш туфайли умуртқа поғонаси мускулларига ҳаддан ташқари зўр келганда рўй беради. Умуртқа поғонаси бойламларининг чўзилиши, орқа мия илдизларининг қисилиши ва организмнинг қаттиқ совуқ қотиши ҳам Б.га сабаб бўлади. Шунингдек, ревматизм бўлган беморларда ёки умуртқалараро тоғайларнинг нуқсонлари оқибатида ҳам рўй беради. Белда аксари белнинг бир томони оғриб, бир оз жисмоний зўриққанда, ҳаракат қилганда, йўталганда, аксирганда кучаяди. Бел босиб кўрилганда безиллаб туради, бемор қаддини ко'тара олмай қолади. Оғриқ одатда бир неча соатдан 4 — 5 кунгача тутади. Бел оғриғи тутганда текис ва қаттиқ ўринда қимирламай ётиш ва врач тавсиясига биноан оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дори-дармонлар қабул қилиш, малҳамлар билан ишлаш, горчишний қўйиш тавсия этилади. Оғриқ бир оз камайгач физиотерапия буюрилади. Белнинг олдини олиш учун жисмоний зўриқишга, кескин ҳаракат қилишга, организмнинг қаттиқ совуққотишига йўл қўймаслик ва унга сабаб бўладиган омилларни вақтида бартараф этиш зарур. Ёши котта инсонларда бел ог'риги д витамини ва калсий етишмаслиги оқибатида суяклар емирилиб ог'риқ янада зо'райиши мумкин. Шу сабабли албатта дохтирга боришлик керак.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил