Беларус Республикаси Президенти (беларусча: Прэзідэнт Рэспублікі Беларусь, русча: Президент Республики Беларусь) Беларус давлатининг раҳбари. Лавозим 1994-йилда Олий Совет томонидан Беларус Конституциясининг қабул қилиниши билан ташкил этилган. Бу давлат раҳбари сифатида Олий Кенгаш раиси лавозимини алмаштирди. Президентнинг вазифаларига ташқи ва ички сиёсатни амалга ошириш, фуқаролар ва аҳолининг ҳуқуқлари ва умумий фаровонлигини ҳимоя қилиш, Конституция қоидаларини ҳимоя қилиш киради. Президентга Конституция томонидан мамлакатнинг ижтимоий ишларида раҳбарлик қилиш ва унинг чет элда асосий вакили сифатида чиқиш вазифаси юклатилган. Президентлик билан боғлиқ вазифалар, мажбуриятлар ва бошқа қоидалар Конституциянинг учинчи бобида, 79 дан 89 гача моддаларида келтирилган.

Беларус Республикаси президенти
Прэзідэнт Рэспублікі Беларусь

Амалдаги лавозим эгаси
Александр Лукашенко
Қароргоҳ Минск шаҳри, Карл Маркс кўчаси 38-уй
Тайинловчи сайлов йўли билан
Лавозим муддати 5 йил
Таъсис этилган санаси 1994-йил
Вебсайт ҳттп://www.пресидент.гов.бй

Президентнинг ваколат муддати — беш йил, лекин 1996-йилда ўтказилган референдум туфайли 1999-йилда бўлиб ўтиши керак бўлган сайлов 2001-йилга кўчирилди. 1994-йилги конституцияга биноан амалдаги президент фақат икки муддат президентликка сайланиши мумкин эди, аммо кейинроқ конституция ўзгаргани сабабли муддат чекловлари олиб ташланди. 1994, 2001, 2006, 2010, 2015 ва 2020-йилларда сайловлар бўлиб ўтди. Александр Лукашенко 1994-йилги сайловлардан бери президент бўлиб ишлаган ягона шахс. Президент офиси Минскдаги Республикаси саройида, Президент резиденсияси эса Минск туманидаги Заславе (Заслаўе), шаҳрида.

Тарихий маълумот

Беларус биринчи марта 1918-йил Беларус Демократик Республикаси деб эълон қилинди. Унинг давлат раҳбари президент, муваққат олий бошқарув органи Беларус Демократик Республикаси Радаси эди. 1919-йилда советларнинг Қизил Армияси Беларус Демократик Республикасининг Радаси аъзоларини сургунга қилди. Совет ҳукумати даврида Беларус ССРнинг Коммунистик партияси Биринчи котиби давлат раҳбари ҳисобланарди. Коммунистик партия эса БССРнинг ягона партияси эди.

Беларус Республикаси 1991-йил Совет Иттифоқидан мустақил ўлароқ ташкил топган. 1994-йилги Конституция қабул қилинганига қадар Олий Кенгаш раиси давлат раҳбари ҳисобланган ва Бош вазир ҳукумат бошлиғи сифатида фаолият юритган. Президент девони ташкил этилгач, давлат бошқарувида бош вазирнинг роли камайтирилган, 1996-йилда Олий Кенгаш тарқатилиб, унинг раиси лавозими тугатилган[1][2].

Президентлик лавозимига ўтказилган дастлабки сайловларда Беларус Бош вазири Вячеслав Кебич иккинчи давра сайловида Александр Лукашенкога мағлубиятга учради, натижада Лукашенко биринчи президент бўлди[1]. 2001 ва 2006-йилги сайловларда халқаро кузатувчилар, иштирок этди. Ғарб кузатуви туфайли ички мухолифат партиялар ҳам сайловларда қатнашди[3], амалдаги президент биринчи давра давомида бошқа номзодлардан ўзиб кетди[4].

Конституциявий мақом

Беларус Конституциясининг 79-моддаси Беларус Республикаси Президентига давлат раҳбари мақомини беради. У шунингдек, Беларус фуқаролиги ёки Белартусда яшаш ҳуқуқини олишни истаганларнинг Конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари васийси ҳисобланади. Президент Беларус давлатининг ташқи ёки ички ишларни амалга оширишда давлат марказлашганлиги тимсолидир ва бошқа давлатлар ёки халқаро ташкилотлар билан иш олиб боришда асосий вакилдир. Президентга мамлакат хавфсизлиги, гуллаб-яшнаши ва барқарорлиги ҳам ишониб топширилган ва ҳукумат идоралари ўртасида воситачи вазифасини бажаради.

Сайлов жараёни

Мувофиқлик

Президентлик лавозимига номзодлик кўрсатиш учун шахс 35 ёшдан ошган Беларус республикаси фуқароси бўлиши шарт. Шунингдек у Беларус республикасида камида 10 йил яшаган бўлиши ва овоз бериш лаёқатига эга бўлиши керак. Ушбу қоидалар Конституциянинг 80-моддасида белгиланган.

Номзодлик ва сайлов

Президент сайловлари ҳар беш йилда бир марта умумхалқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Президентликка номзод сифатида рўйхатга олиниш учун аввал камида 100 кишидан иборат ташаббускор гуруҳга эга бўлиш керак[5]. Ташаббускор гуруҳ сайловдан 85 кун олдин Марказий сайлов комиссиясида рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Муваффақиятли рўйхатдан ўтган тақдирда, кўрсатилган номзодга камида 100000 киши ишонч билдириб имзо қўйиши керак. Агар Марказий сайлов комиссияси ушбу шартлар бажарилган деб топса, шахс расман президентликка номзод бўлиши мумкин.

Овоз беришда яширин бюллетенлар тўғридан-тўғри сайловчилардан олинади. Сайловда рўйхатдан ўтган аҳолининг 50 % дан ортиғи қатнашган тақдирда сайлов амалга ошган деб ҳисобланади. Овоз беришнинг биринчи босқичида, номзод умумий овозлар сонининг эллик фоиздан ортиғини қўлга кирица, у сайланган Президент деб эълон қилинади. Агар биринчи турда ҳеч ким эллик фоизга эришмаган бўлса, унда энг кўп овоз тўплаган икки номзод ўртасида иккинчи тур сайлов бўлиб ўтади. Сайловда энг кўп овоз тўплаган шахс сайланган президент деб эълон қилинади.

Агар президентлик лавозими вакант бўлса, янги президент сайлови вакансия пайдо бўлганидан кейин ўттиз кундан етмиш кунгача ўтиши керак. Оддий сайлов даврларида, сайловлар амалдаги президентнинг муддати тугашидан икки ой олдин бўлиб ўтиши керак. Иккала ҳолатда ҳам, сайловлар ўтказишни талаб қиладиган ҳукумат органи Вакиллар палатасидир. Беларусда сўнгги президент сайловлари 2020-йил 9-августда бўлиб ўтди.

Ваколат ва мажбуриятлар

Конституциянинг 84 ва 85-моддаларида президентга сиёсий, ижтимоий ва миллий мудофаа мажбуриятлар юклатилган. Юқорида санаб ўтилган ваколат ва мажбуриятлардан ташқари, 30-модда президентга миллий қонунчиликда ёки Конституциянинг бошқа бўлимларида берилган бошқа ваколатлардан фойдаланишга ҳам имкон беради.

Президент ваколатларининг бир қисми миллий референдумларни чақириш, Вакиллар Палатасига, Республика Кенгашига ва маҳаллий вакиллик органларига навбатдаги ва навбатдан ташқари сайловларни чақириш ҳуқуқидир. У, шунингдек, Конституцияга мувофиқ парламент палаталарини тарқатиб юбориши мумкин. Вакиллар палатасининг розилиги билан Беларус Республикасининг бош вазирини тайинлаш унинг ҳуқуқи ва Беларус Республикаси ҳукуматининг тузилишини у ҳал қилади. Президент қонун лойиҳаларини имзолайди, у Вакиллар Палатасига эътироз билдириши, қонун лойиҳасини тўлиқ бекор қилиш ёки қисман ўзгартириш ҳуқуқига эга. У, шунингдек, Бош вазирнинг ўринбосарларини, вазирларни ва ҳукуматнинг бошқа аъзоларини тайинлайди ва лавозимларидан озод қилади. Республика Кенгашининг розилиги билан президент Олий суд раисини тайинлайди ва ушбу раисни ва бошқа судяларни ишдан бўшатиши мумкин. Президент ҳар йили Парламентга мурожаат йўллайди ва у парламент ва унинг органларининг мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эга. Иш ташлаш пайтида (норозиликлар) президент, қонунга мувофиқ, иш ташлашни уч ойдан ошмаган муддатга кечиктириш ёки тўхтатиш ҳуқуқига эга. Халқаро музокаралар олиб бориш ва халқаро шартномаларни имзолаш, республика дипломатик вакилларини тайинлаш ва чақириб олиш Президентнинг зиммасидадир.

Президент нафақат ҳукумат бошлиғи, балки Беларуснинг ижтимоий йўлбошчисидир. Президент йилига бир неча марта фуқароларга мурожаат қилади ва дам олиш кунларини, миллий байрамларни белгилаш тўғрисида фармонлар чиқариши мумкин. Президент Беларус фуқаросига имтиёз бериши ва фахрий шахсларга давлат мукофотларини (орден, медаллар) тақдим этиши мумкин. Президент шунингдек, бошпана сўровчиларга фуқаролик мақомини бериш ва қамоқдаги фуқароларни авф этиш имкониятига эга.

Беларус қуролли кучларининг олий бош қўмондони сифатида президент Беларус ҳудудини ички ва ташқи кучлардан ҳимоя қилиш мажбуриятини олади.

Хизмат қасамёди

Ҳар қандай шахс ўз лавозимига расман киришидан олдин, сайлов натижалари аниқлангандан кейин икки ой ичида қасамёд қилиши керак.

Инаугурация маросимида Миллий Мажлиснинг иккала палатаси аъзолари, ҳукумат вазирлари, мансабдор шахслар ва Конституциявий, Олий ва Иқтисодий суд судялари иштирок этишлари керак. Қасамёд ўқиб бўлингандан сўнг, аввалги президентнинг барча ваколатлари сайланган президентга ўтади. Қасамёд матни Конституциянинг 83-моддасида келтирилган.

Лавозимдан четлашиш

Конституциянинг 87-89-моддаларида президентлик ваколатларини сайлов сикллари орасида бошқа кишига ўтказиш тартиблари ёзилган. Президент 87-моддага биноан исталган вақтда ўз лавозимидан истеъфога чиқиш имкониятига эга. Истеъфо хати Вакиллар палатасига юборилади ва улар томонидан қабул қилинади. Агар президентнинг жисмоний ёки руҳий саломатлигига 88-моддага мувофиқ зарар етган бўлса, у лавозимидан четлатилиши мумкин. Бу амалга ошиши учун Вакиллар Палатаси ва Республика Кенгашида президентни лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарор бўйича учдан икки қисм овоз бериши керак. Махсус комиссия тузилади ва лавозимдан четлатиш тўғрисидаги ҳар қандай ҳаракат бошланишидан олдин президентнинг соғлиғи ҳақида ягона қарорга келинади. Агар президент давлатга хоинлик каби оғир жиноят қилган бўлса, уни лавозимдан четлатиш учун палатанинг учдан бир қисми расмий равишда президентга қарши айбловлар қўйиши керак. Айбловлар бўйича тергов Республика Кенгаши томонидан олиб борилади. Президентни лавозимидан четлаштириш учун, палатанинг учдан икки қисми унга қарши айбловлар келтиришлари зарур. Жиноят иши кейинчалик кўриб чиқиш учун Олий судга юборилади.

Имтиёзлар

Президент қароргоҳи

Конституциянинг 79-моддасига биноан президент ҳибсга олинишдан ҳимояланган, ушбу ҳужжатнинг 88-моддасида кўрсатилган давлатга хиёнат/оғир жиноятлар бундан мустаснодир. Шунингдек, 79-моддага биноан президентнинг шаъни ва қадр-қиммати қонунлар билан ҳимоя қилинади. ОАВ орқали президентни ҳақорат қилисг ёки унга қарши туҳмат қилиш „Матбуот тўғрисида“ги қонуннинг 5-моддасига биноан қонуний таъқиб остига олинади. Президент қароргоҳи (беларусча: Рэзідэнцыя Прэзідэнта, русча: Резиденция президента) Минскдаги Октябр майдонида жойлашган Маркс, Энгелс, Киров ва Комсомол кўчалари туташган жойда Сталинизм даври услубида қурилган бино. Америкадаги Оқ уй сингари, расмий қароргоҳга яқин бўлган кўчалар транспорт воситалари учун ёпиқ ва полиция томонидан қўриқланади. Бу бинодан 1994-йилдан бери фойдаланиб келинмоқда, бу бинода илгари Белорусия ССР Коммунистик партиясининг Марказий қўмитаси жойлашган эди[6][7].

Белгилар

Президент стандарти

Расмий равишда, президентнинг мавжудлигини тасдиқловчи ягона белги Беларус президентининг байроғидир (Штандар Прэзідэнта Рэспублікі Беларусь). 1997-йил 27-мартдан бери ишлатиб келинаётган стандарт „Беларус Республикаси Президентининг стандарти тўғрисида“ ги қарор билан қабул қилинган. У ҳақдаги қонунга президент Лукашенко томонидан имзо чекилган.

Стандартнинг дизайни миллий байроқнинг аниқ нусхаси бўлиб, сариқ рангдаги Беларус миллий герби билан тўлдирилган. Стандартнинг нисбати 5:6 бўлиб, у Давлат байроғидан фарқ қилади. Стандарт олтинранг ип билан ҳошияланган. Стандартнинг бир нечта нусхалари мавжуд; асл нусхаси Президент девонида сақланмоқда, бошқа нусхалари эса унинг мавжудлигини билдириш учун бинолар, турар жойлар ва транспорт воситаларида қўлланади[8].

Беларус президентлари рўйхати (1994-йилдан ҳозиргача)

# Президент
(Туғилган/вафот этган йили)
Лавозимга киришган вақти Ҳолати Партияси
1 Александр Лукашенко
Аляксандр Рыгоравіч Лукашэнка
(1954-йилда туғилган)
1994-йил 20-июл Амалдаги партиясиз

2020-йилги сайлов

2020-йил 9-августда Беларусда Президент сайлови бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра амалдаги президент 80.08 % овоз олган ҳолда ўз лавозимида қолди[9]. Лекин кўплаб халқ вакиллари, мухолифат, Европа Иттифоқи[10][11] ва мустақил кузатувчи ташкилотлар сайлов натижаларини ўзгартирилган деб ҳисоблашди. Минск ва бошқа шаҳарларда халқ вакиллари Президент Лукашенко сайловнинг ҳақиқий натижаларини эълон қилишини ва президентликдан кетишини талаб қилиб кўчаларда норозилик намойишлари уюштиришди, халқ вакилларига қарши Беларус кучишлатар тизимлари турли жароҳат етказувчи усуллардан фойдаланишди, норасмий манбаларга кўра, халққа қарши қилинган ҳаракатлар оқибатида бир неча киши вафот этди, кўплаб фуқаролар турли тан жароҳатлари олишди[12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Cоунтрй Студиэс Беларус — Прелуде то Индепенденcе. Либрарй оф Cонгресс. Ретриэвед 12-июл 2007-йил.
  2. ↑ CНН „Беларус пресидент cонвенес неw парлиамент“. 24-январ 2005-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 7-июн.
  3. ↑ „Пресидентиал Элеcтион, Републиc оф Беларус“. Организатион фор Сеcуритй анд Cо-оператион ин Эуропе (2006-йил 20-март).
  4. ↑ Бритиш Броадcастинг Cорпоратион Неwс Тимелине оф Беларус. Публишед 27-март 2007-йил. Ретриэвед 12-июл 2007-йил.
  5. ↑ „Элеcторал Cоде оф тҳе Републиc оф Беларус, Артиcле 61. Ордер оф номинатинг cандидатес фор тҳе Пресидент оф тҳе Републиc оф Беларус, Чаптер 15, Артиcле 61“. Натионал Cентер оф Легал Информатион оф тҳе Републиc оф Беларус. 2020-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2020-йил.
  6. ↑ Ҳааретз.cом Тwо Степс Баcк (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-07-18 санасида архивланган). Публишед бй Лиор Коднер он 10-феврал 2007-йил. Ретриэвед 12-июл 2007-йил.
  7. ↑ „Сталинист арчитеcтуре оф Минск“. www.cомтоурист.cом. 2020-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-июн.
  8. ↑ Указ Президента Республики Беларусь о штандарте (флаге) президента Республики Беларусь
  9. ↑ „Результаты голосования“. www.реc.гов.бй. Центральная комиссия Республики Беларусь по выборам и проведению республиканских референдумов. 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-08 санасида архивланган)
  10. ↑ Вендик, Юри „Евросоюз: выборы в Беларуси сфальсифицированы, начинаем работу над санкциями“. Русская служба Би-би-си. ББC. Қаралди: 2020-йил 14-август.
  11. ↑ „Евросоюз не признал результаты выборов президента в Беларуси“. Навинй.бй. 2020-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-22 санасида архивланган)
  12. ↑ „Протесты в Беларуси: забастовки и обещание освободить задержанных из Жодино“. ББC. Қаралди: 2020-йил 14-август.

Ҳаволалар