Беларус қирлари - Беларуснинг шим.ғарбидаги қирлар. Ғарб, жан.ғарбдан шарқ, шим.шарққа чўзилган. Гродно, Волковиск, Минск, Орша. Витебск қирларидан ташкил топган. Энг баланд жойи 345 м. Морена қумоқлари билан қопланган. Узунлиги 500 км.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил