Беларус тили (беларусча: беларуская мова) — Шарқий славян тилларидан бири, беларус миллатининг тили. Беларус республикасининг давлат тили (рус тили билан бир қаторда), Полшанинг айрим муниципалитетларида ёрдамчи тил, Россия ва Беларус ўртасида тузилган Иттифоқдош давлатнинг расмий тили. Гаплашувчилар сони 8 миллионга яқиндир. Беларус тилининг ёзуви кирилл алифбосига асосланган бўлиб, жуда кам ва норасмий ҳолатларда лотин алифбосидан ҳам фойдаланилади, араб алифбосидан деярли фойдаланилмайди (ундан полша-литва татарлари ғарбий рус тилида матнларни ёзиш учун фойдаланишган). Икки вариантдаги тил қоидаларига эга. Асосий қўлланилувчи расмий орфография (1933-йил жорий этилган) ва тарашкевица (шунингдек „классик ёзув“ ҳам дейилади, 1918–1933-йилларда расман қўлланган, ҳозир норасмий ва кам қўлланади)

Беларус тили
Миллий номи беларуская мова
Мамлакатлар Беларус
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 6 900 000
Тил кодлари

Файл:WИКИТОНГУЭС- Уладзислау спеакинг Беларусиан.wебм

Номланиши ҳақида

„Беларус тили“ лингвоними қадимги „Белая Рус“ этноними ва топоними билан боғлиқдир. Бир қанча тарихий ўзгаришлар натижасида тилнинг, халқнинг ва давлатнинг замонавий номланишлари келиб чиққан[1]. Турли даврларда бу тил „рус тили“, „ғарбий рус тили“, „литвин тили“ ва „кривич тили“ деб аталган[2]. „Ғарбий Рус тили“ атамаси Ғарбий Рус топонимидан келиб чиққан бўлса, „литвин тили“ атамаси Буюк Литва князлиги политонимидан олингандир[1]. „Кривич тили“ атамаси ХИХ асрда пайдо бўлган, уни асосан Вацлав Ластовский қўллаган. ХХ асрнинг биринчи ярмида „ғарбий рус тили“ лингвоними архаик атамага айланди[3][4].

Лингвогеография

Социологик маълумотлар

Диалектлар
  Шимоли-шарқий диалект
  Ўрта диалект
  Жануби-ғарбий диалект
  Ғарбий Палесиан
Чизиқлар
  Беларус тили тарқалган ҳудуд (1903, Карский)[5]
  Ғарбий рус тили диалектларининг шарқий чегараси (1967, Захарова, Орлова)
  Беларус тилининг рус ёки украин тили билан чегараси (1980, Бевзенк)

2009-йилнинг рўйхати натижаларига кўра ўзини беларус деб атаганлардан 4 841 319 нафари ва 217 015 нафар бошқа миллат вакиллари (улардан 171 287 нафари поляк) беларус тилини она тили сифатида кўрсатган, бу кўрсаткич Беларус аҳолисининг 53,22 фоизига тенгдир. Бундан ташқари ўзини беларус деб ҳисобловчилардан 1 099 935 нафари ва бошқа миллат вакилларининг 271 778 нафари (улардан 181 091 нафари руслар) беларус тилини эркин гапира оладиган иккинчи тили сифатида санаган. Бу Беларус аҳолисининг 13,49 фоизидир. Умумий ҳисобда 2009-йил 5 058 334 киши беларус тилини она тили деб ҳисоблашини айтди, 1 281 713 киши беларус тилини иккинчи тил сифатида кўради, жами 6 340 047 киши беларус тилида эркин гаплаша олади. Беларус аҳолисининг 2/3 қисми беларус тилида эркин гаплаша олишини айтган бўлса ҳам, улардан 2 073 853 нафар беларус миллатига мансуб одамлар ва 153 271 нафар бошқа миллат вакиллари (шундан 120 378 нафари поляк) бу тилдан маиший турмушда фойдаланишини маълум қилди. Яъни беларус тилини биладиган аҳолининг 2/3 қисми уйда бу тилда гаплашмайди[6]. 1999-йил билан солиштирганда бу ҳолат беларус тилидан фойдаланиш бироз камайганлигини билдиради. Аввалги саноқ натижаларига кўра 73,6 фоиз аҳоли беларус тилини она тили деб ҳисоблаган, улардан 37 фоизи оилада беларус тилида гаплашган[7].

ХИИИ асрдаги айрим ёрлиқдарда Беларус тилига оид белгилар кўринади. ХВИ асрдан бошлаб Беларус тилида Буюк Литва князлигининг ёрликлари ёзилган, таржималар пайдо бўлган.

„Д“ товушини „дз“, „т“ товушини „и“ билан ифодалаш (дзед — бува, дзен` — кун, цен` — соя), қаттиқ „р“ мавжудлиги (порядок — парадок, гавару — говорю), „л“, „в“, „у“нинг „ў“га ўтиши Беларус тили фонетикасининг ўзига хос хусусиятларидир. Лекин „г“, „к“, „х“ товушлари „з“, „қ“, „с“ билан алмашиши жиҳатидан Беларус тилида сўз ўзгариши ўзига хос хусусиятга эга: руце — қўл, страсе — қўрқув. Умумславян сўзлари Беларус тили лексикасининг асосини ташкил қилади. Унда Беларус тилининг ўзига хос сўзлари, бошқа славян тилларидан чиқиб кетган архаик сўзлар ҳам бор. Беларус тилида поляк, немис, лотин, туркий, литва тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам учрайди. Ёзуви Кирилл алифбоси асосида бўлсада, „дж“, „дз“, „и“, „ў“, „у“ (Ў) ва бошқа товуш ифодалари билан ундан фарқланади[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 150 пытанняў і адказаў з гісторыі Беларусі / Уклад. Іван Саверчанка, Зьміцер Санько. — Вільня: Наша Будучыня, 2002. — 238 с. ИСБН 9986-9229-6-1.
  2. ↑ Станкевіч Я. Крыўя-Беларусь у мінуласьці. — Менск: Выданне Беларускае Народнае Самапомачы, 1942.
  3. ↑ Ян Чечот ХИХ асрнинг биринчи ярмида „славяна-кривицкая мова“ („славяна-крывіцкая мова“) атамасини қўллаган
  4. ↑ Антропология Беларуси в исследованиях конца ХІХ – середины ХХ в.. ЛитРес, 10 Април 2018 — 113–-бет. ИСБН 978-5-04-109768-4. 
  5. ↑ Карский, Е. Ф.. Белорусы: 3 т. Т. 1. / Уступны артыкул М. Г. Булахава, прадмова да першага тома і каментарыі В. М. Курцовай, А. У. Унучака, І. У. Чаквіна. ; (Карскій. Бѣлоруссы. Т. И – Вильна, 1903). БелЭн, 2006. ИСБН 985-11-0360-8.  (Т.1), ИСБН 985-11-0359-4
  6. ↑ Предварительные результаты переписи 2009 года. Население отдельных национальностей по полу, возрасту, состоянию в браке, образованию, источникам средств к существованию, лингвистическим признакам.
  7. ↑ Беларусаў стала больш, але яны русіфікуюцца.
  8. ↑ "Беларус тили" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил