Белдорсой — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой, Оқсоқотасойнинг ўнг ирмоғи. Катта Чимён тоғининг ғарбий ён бағридан бошланади. Узунлиги 23 км, ҳавзасининг майдони 77 км². Ўртача йиллик сув сарфи 1 м/сек чамасида. Белдорсой қор ва ёмғир сувларидан тўйинади; баҳорда тўлиб оқади, баъзан сел келади. Белдорсойнинг 24 та майда ирмоғи бор. Белдорсой ҳавзасида тоғчанғи спорти ўйинлари ўтказилади. Халқаро талабларга жавоб берадиган махсус иншоотлар қурилган.

Белдорсой
Beldorsoy (yuqori qismida, iyunda)
Белдорсой (юқори қисмида, июнда)


Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил