Belen
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Белен, Пара — Бразилия шимолидаги шаҳар, Пара штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,1 млн. киши (1992, шағар атрофи билан). Денгиз порти, халқаро аэропорт бор. Озиқ-овқат, ёғочсозлик, кемасозлик корхоналари ва устахоналар бор. Б. орқали четга ўрмон маҳсулотлари (каучук, бразилия ёнғоғи, бабассу ёнғоғи, мум) ва жут чиқарилади. Меъморий ёдгорликлари: Санту-Алежандри монастири ва черкови (1718 19), собор (1748) ва бошқа Унт бор. 1616-йилда асос солинган.
Белен | |
|---|---|
| Муниципалитет | |
| Мамлакат | Бразилия |
| Минтақа | Шимолий минтақаси |
| Штат | Пара |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Бразилия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |