„Белие рози“ (русча: Белые розы, яъни „Оқ атиргуллар“) – „Ласковий май“ совет гуруҳи ижро этган қўшиқ. Қўшиқ матнини ҳам, мусиқасини ҳамда Сергей Кузнецов ёзган. Қўшиқ бугунга қадар Россияда ҳамда қўшни республикаларда машҳур бўлиб келади. Қўшиқни бир неча россиялик ҳамда хорижлик хонанда кавер қилган.

„Белие рози“
„Ласковий май“ гуруҳи қўшиғи
Б томон „Седая ноч“
Чиқарилган санаси 1989
Ёзиб олинган 1988
Жанр евро диско
Давомийлиги 05:48
Лейбл Мелодия
Қўшиқ муаллиф(лар)и Сергей Кузнецов
Бастакор(лар) Сергей Кузнецов
Клипи
„Белие рози“ ЁуТубеда

Совет марказий телевидениесида „Белие рози“ қўшиғи учун олинган клип биринчи марта 1989-йилнинг январ ойида „Утренняя почта“ дастури давомида намойиш этилган. Клип 1988-йил охирида суратга олинган бўлган. Қўшиқ бирданига шуҳрат қозонган: „Ласковй Май“ гуруҳи бир зумда сенсацияга айланган, гуруҳ қўшиқлари бутун Совет Иттифоқи бўйлаб янграй бошлаган[1]. 2009-йилда „Первий канал“ телеканалининг „ДОстояниэ РЕспублики“ дастури томошабинлари „Белие рози“ қўшиғини халқ мулки деб топган.

1980-йиллар якунида қўшиқ Полшада ҳам кенг оммалашган. 2008-йил янги йил арафасида таниқли хонанда Наташа Урбанская „Белие рози“ қўшиғини ижро этиши ортидан ашула мамлакатда янгидан шуҳрат қозонган.

Қўшиқни Кузнецов 1986-йил ичкиликка муккасидан берилганида ёзган, деган тахмин мавжуд. Яъни, „Ласковий май“ солисти Юрий Шатунов қўшиқни илк бор ижро этган пайтида 13 ёшда бўлган. Кузнецовнинг сўзларига кўра, қўшиқда „оқ атиргуллар“ билан бошқалар томонидан фойдаланилганидан кейин, ташлаб қўйилган одамлар назарда тутилган. Кузнецов қўшиқни „Ласковий май“ гуруҳининг илк саҳнага чиқиши ортидан бир кун ўтиб, 15 дақиқа ичида ёзганини айтган. 2013-йилда у қўшиқнинг қизил рангли ручка билан ёзилган илк қўлёзмаси сақланиб қолганини таъкидлаган[2].

Дуэтлар

2015-йил Юрий Шатунов ва Тоҳир Содиқов „Белие рози“ қўшиғини „Истиқлол“ санъат саройида „Болалар“ гуруҳи ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган юбилей консертда бирга ижро этишган[3].

Манбалар

  1. ↑ Алексей Караковский. „Обрыв плёнки, или Путаные воспоминания о восьмидесятых“ (деадлинк). КОНТРАБАНДА (2014-йил 25-феврал). 2016-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-январ.
  2. ↑ Сергей Чирков. „25 лет назад, или «Белые розы» не вянут“. Аргументы и факты (2013-йил 22-май). 2016-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 31-январ.
  3. ↑ Аниқ.уз „Юрий Шатунов оддий инсон эди - Тоҳир Содиқов“ (уз). Аниқ.уз (2022-йил 23-июн). Қаралди: 2024-йил 10-январ.

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия