Белл мажанди қонуни (анатомия ва физиологияда) — ҳайвон ва одамдаги ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нерв толаларининг орқа мня илдизларида тақсимланиш қонуни. Буни Шотланд олими Ч. Беллнинг 1811-йилда эълон қилган маълумотига асосланиб, 1822-йилда франсуз физиологи Ф. Мажанди аниқлаган. Бу конунга кўра, марказга интилувчи (сезувчи) нерв толалари орқа мияга орқа илдизлар таркибида киради, марказдан қочувчи (ҳаракатлантирувчи) нерв толалари эса орқа миядан олдинги илдизлар таркибида чиқади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил