Bell laboratoriyasi
Белл лабораторияси (Белл Лабораториэс шунингдек, Белл Лабс, илгари АТ&Т Белл Лабораториэс, Белл Телефон Лабораториэс номи билан ҳам танилган) - собиқ америка, ҳозир Финландия-Америка корпорацияси, телекоммуникация, электрон ва компютер тизимлари соҳасидаги йирик тадқиқот маркази. Белл Лабс штаб-квартираси Ню-Жерси (АҚШнинг Муррай Хилл шаҳри)да жойлашган.
|
Мюррей Ҳиллдаги Белл лабораторияси | |
| Хизматлари | дастурий таъминотлар, телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқариш |
|---|---|
| Қачон асос солинган | 1925 |
| Жойлашуви | Мюррей Ҳилл |
| Асосчи(лари) | Алехандер Граҳам Белл |
| Вебсайти | ҳттпс://www.белл-лабс.cом |
Тарихи
1883-йилда АТ&Т Бостонда Механика бо'лимига асос солди, бо'лим кейинчалик муҳандислик бо'лими деб номлана бошлади. 1907-йилдаWестерн Элеcтриc ва АТ&Т тадқиқот гуруҳлари Wестерн Элеcтриc Энгинеэринг Департмент'га (Ню-Ёрк) бирлаштирилди, натижада улар 1925-йил 1-январда АТ&Т муҳандислик бўлими билан бирлашиб, Белл Телепҳоне Лабораториэс, Инc[1] номли тадқиқот марказини ташкил қилдилар.
1996-йил 30-сентабрда Луcент Течнологиэс АТ&Т компаниясидан ажралиб чиқди, унга Белл Лабс ва Wестерн Элеcтриc кирар эди.
2002-йилда физик Ян Ҳендрик Шон 2000-йилларнинг бошларида кўплаб тадқиқотларни сохталаштиришда айбланиб, Белл Лабс лабораториясидан ишдан бўшатилди. Бу компания тарихидаги биринчи бундай ҳолат эди[2][3]
2003-йилда Мюррей Ҳиллда Ню-Жерси нанотехнология лабораторияси ташкил этилди[4]
2006-йил 1-декабрда Луcент Течнологиэс Франсиянинг Алcател компанияси билан бирлашиб, Алcател-Луcентга айланди. Белл Лабс Алcател-Луcент корпорациясининг тадқиқот марказига айланди.
2008-йилда материалшунослик ва яримо'тказгичлар физикаси соҳасидаги фундаментал илмий тадқиқотлар то'хтатилганлиги э'лон қилинди. Бунинг о'рнига, тадқиқот маркази Алcател-Луcент бош компанияси талабларига э'тибор қаратилди.
2016-йилда Алcател-Луcентни сотиб олиниши натижасида Белл Лабс Финландиянинг Нокиа компанияси назоратига о'тди.
Тадқиқотлар
О'тган йиллар давомида компания радиоастрономия, транзистор, лазер, кварц соати, ахборот назарияси, УНИХ операцион тизими ва C, C++ дастурлаш тиллари каби ко'плаб инқилобий технологияларни ишлаб чиқди. Белл Лабс олимлари еттита Нобел мукофотига сазовор бўлган[5]:
- 1937-йил - Клинтон Жозеф Девиссон физика бо'йича Жорж Томсон билан "электронларнинг кристаллар диффраксиясини экспериментал кашфиёти учун" мукофотни қо'лга киритди. Бу модданинг то'лқин табиатининг биринчи экспериментал исботи эди. Ушбу фундаментал тадқиқот замонавий қаттиқ жисмли электроникада қо'лланила бошлади.
- 1956-йил - Жон Бардин, Уилям Бредфорд Шокли ва Уолтер Хаузер Браттаин 1947-йилда транзистор ихтироси учун Нобел мукофотига сазовор бо'лишди.
- 1977-йил - Филипп Уоррен Андерсон Невилл Френсис Мотт ва Жон Хасброук Ван Влек билан биргаликда "магнит ва тартибсиз тизимларнинг электрон тузилишини фундаментал назарий тадқиқотлари учун" мукофотини олди.
- 1978-йил - Арно Аллан Пензиас ва Роберт Вудро Уилсон илгари Катта портлаш назарияси томонидан тахмин қилинган космик микрото'лқинли фон нурланишини кашф этгани учун Нобел мукофотининг ярмини олишди. Мукофотнинг иккинчи ярми Петр Леонидович Капицага топширилди.
- 1997-йил - Стивен Чуга Клод Коэн-Танноуджи ва Уилям Дениэл Филипсга "атомларни лазер нурлари билан совутиш ва ушлаб туриш усулларини ишлаб чиққани учун" физика бо'йича мукофот берилди.
- 1998-йил - Ҳорст Людвиг Стормер, Роберт Бетц Лафлин ва Даниэл Чи Цуи Холл каср квант эффектини кашф этганликлари ва тушунтиришлари учун мукофот олдилар.
- 2009-йил - Уиллард Бойл ва Жорж Элвуд Смит "оптик яримо'тказгичли сенсорлар - CCД массивларини ишлаб чиққанликлари учун" физика бо'йича мукофотнинг ярмига сазовор бо'лишди.
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.wестернелеcтриc.cом/ҳисторй/WЕандБеллСйстемБоок.пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-07-22 санасида архивланган) Wестерн Элеcтриc анд тҳе Белл Сйстем боок
- ↑ ҳттп://пҳйсиcсwорлд.cом/cwс/артиcле/неwс/9951 (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-05-15 санасида архивланган) 2002-09-25, «Белл Лабс пҳйсиcист фиред фор мисcондуcт»
- ↑ ҳттп://пҳйсиcсwорлд.cом/cwс/сеарч?қуэрй=%22сcиэнтифиc+мисcондуcт+бй+Ж+Ҳендрик+Счöн%22 Фальсификации Яна Хендрика Шёна
- ↑ „アーカイブされたコピー“. 2008-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 16-сентябр. «Белл Лабс Нанофабриcатион»
- ↑ ҳттп://www.алcател-луcент.cом/wпс/портал/БеллЛабс/АwардсандРеcогнитион#табАнчор2 Аwардс анд Реcогнитион: Аwардс