Belle International
Белле Интернатионал Ҳолдингс(百丽国际控股有限公司) — дунёдаги энг йирик поябзал компанияларидан бири бўлиб, поябзал ишлаб чиқариш, тарқатиш ва чакана савдоси билан шуғулланиб келади[1] (Хитойда аёллар пояфзалининг энг йирик сотувчиси ҳисоблнади)[2]. Расмий равишда, Белле Интернатионал Кайманларда рўйхатга олинган, штаб-квартираси Гонконгда жойлашган ва асосий ишлаб чиқариш базаси Хитойда[3].
| Қачон асос солинган | 1991 |
|---|---|
| Жойлашуви | Гонконг |
| Раҳбарият | Ю Тан |
| Ишчилар сони | 72 минг киши |
Тарихи
Компания 1991-йилда улгуржи поябзал ишлаб чиқарувчиси сифатида ташкил этилган[4] ва 2004-йилдан бошлаб Белле Интернатионал чакана савдо йўналишини фаол ривожлантира бошлади, 2006-йилдан Нике ва Адидас брендларининг Хитойдаги расмий дистрибюторига айланди, 2009-йилда эса у ҳуқуқларини Хитой ва Гонконгдаги Фила брендига сотди. Сўнгра 2011-йил март ойи ҳолатига кўра, Белле Интернатионал 72 000 кишини иш билан таъминлади, бозор қиймати 15,2 миллиард доллардан ошган ва савдо ҳажми 3,6 миллиард долларни ташкил этган.
2017-йилнинг ёз ойида Ҳиллҳоусе Cапитал Гроуп инвестиция фирмаси Белле Интернатионални 6,8 миллиард долларга сотиб олди[5][6].
Тузилиши
Белле Интернатионалнинг асосий брендлари: Белле, Теэнмих, Тата, Стаccато, Сенда, Басто, ЖипиЖапа, Миллиэъс, Жой & Пеасе, Мирабелл. Бундан ташқари, компания Хитойда Нике, Адидас, Каппа, Пума, Cонверсе, Реэбок, Мизуно, Ли Нинг, Бата, Геох, Cларcкс, Cатерпиллар, Мепҳисто, БCБГ, Элле, Меррелл брендларини тарқатади ва шунингдек сотади.
Белле Интернатионал Хитойда 13 000 дан ортиқ, Гонконг ва Макаода 164 та дўконлари мавжуд. Йилига 25 миллион жуфт поябзал ишлаб чиқарадиган бешта ишлаб чиқариш фабрикаси Шензҳен, Донггуан, Жианху, Зигуи ва Сузҳоу шаҳарларида жойлашган.
Манбалар
- ↑ „Белле Интернатионал Ҳолдингс Лимитед“. 2016-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-октябр.
- ↑ „Шоэ Селлер Белле Cонқуэрс Чина“. БусинессWеэк.cом, Септембер 5, 2008. 2012-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 2-декабр.
- ↑ „Белле Интернатионал Ҳолдингс“ (эн). Форбес. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 5-апрел.
- ↑ „Белле Интернатионал Такес тҳе Ригҳт Степс“. Чина Бусинесс Феатуре, Новембер 8, 2007. 2011-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 2-декабр.
- ↑ „Wҳат Чина’с Леадинг Теч Инвестор Саw Ин а Традитионал Шоэ Cомпанй“ (эн). Фортуне. 2020-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-март.
- ↑ „Асиа'с Биггест Привате Эқуитй Аcқуирер Ис Сеэкинг $6 Биллион“ (эн). Блоомберг. 2019-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-март.