Беллетристика (франсузча беллес леттрес — бадиий адабиёт) — 1) бадиий назм; 2) ХХ аср Европа адабиётидаги енгил елпи маиший, ко'нгил очар мавзулардаги эрмак ва овунчоқлик учун ёзилган асарлар. Булар тавсифига ко'ра юксак санъат намуналарига зид бўлган.

БЕЛЛЕТРИСТИКА - кенг маънода, умуман, сўз санъати, бадиий адабиёт маъносини берса-да, термин турлича маъноларда ишлатилади. 1) насрий йўлда ёзилган адабий асарларни билдиради; 2) сўз санъати маъносидаги адабиётга тааллуқли асарларни бадиий қийматига кўра даражалаш мақсадида классика билан оммавий адабиёт орасидаги ҳодиса маъносида қўлланади. Бу маънода беллетристика бадиий жиҳатдан мукаммал классик асарларга ҳам, бадиий ночор оммавий адабиёт намуналарига ҳам қарши қўйилади. Шунга кўра, мавжуд адабий асарларнинг аксарияти (жумладан: саргузашт , детектив , фантастика кабилар) беллетристикага мансуб этилади. Мутахассислар беллетристиканинг пайдо бўлишини ёзувчиликнинг профессионал фаолият турига, касбга айланиши билан боғлайдилар; 3) адабиёт тушунчаси қамраб олувчи асарларни табиатига кўра фарқлаш мақсадида ишлатилади. Бунда адабий асарларни беллетристика деб атаб, улар адабий-бадиий асарларга қарши қо'йилади. Яъни бу маънода беллетристика бадиий образ воситасида фикрламайдиган адабий асарларни билдиради ва бир қатор адабий жанрларни қамраб олади: очерк , сафарнома , эссе , мемуар лар , мактуб лар, афористика ва б.; 4) адабиётнинг яхши намуналарига қарши қо'йилувчи ко'нгил адабиёт маъносида қўлланади. Бу маънода беллетристика дейилганда ҳозирги кунда матбуотда тижорий мақсадни кўзлаб чоп этилаётган йенгил-йелпи битиклар, оммавий адабиёт тушунилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Адабиёцҳунослик луг’ати. Д. Қуронов, З. Мамажонов, М. Шералиева Тошкент- 2013.