Belo Anders
БЕЛО (Белло) Андерс (1781.29.11, Каракас — 1865.15.10, Чили) — Венесуэла шоири, филолог. 1829-йилдан Чилида яшаган. Лотин Америкаси филологиясининг асосчиси. Эпик достонлари — "Назмга мурожаат" (1823), "Тропиклардаги деҳқончилик қасидаси" (1826) бор. Фалсафий қарашлари билан маърифатпарвар, ижодий услуби классицизмга мойил. Миллий руҳият ва фолклорга бўлган қизиқиши туфайли Лотин Америкаси адабиётида романтизмни бошқа ижодкорларга нисбатан олдипроқ пайқаган. Испан грамматикаси, фонетикаси ва бошқа ҳақида асарлар ёзган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |