Belostok

Белосток, Бялисток — Полшанинг шим.шарқидаги шаҳар, Белосток воеводалигининг маъмурий маркази. Бяла дарёси соҳилида. Аҳолиси 260 минг киши (1990). Темир йўл тугуни. ХИХ аср 30йилларидан тўқимачилик саноати билан машҳур, асосан жун газлама ишлаб чиқарилади. Йирик ип газлама комбинати қурилган. Аниқ машинасозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат, керамика саноати корхоналари, мед. институти ва бошқа олий ўқув юртлари бор. 17 — ХВИИИ асрлар меъморий ёдгорликлардан Браницкий саройи (1691 — 97) сақланган. Готика ратушаси (1745 — 46) ва бошқа бор. Шаҳарга 1320-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |