Беловти — Сурхондарё вилоятидаги Куштанг тоғларининг шим. қисми. Жан.да Беловти довонидан Сангардак дарёси водийсигача чўзилган. Уз. 25 км, энг баланд нуқтаси 3712 м. Мачайдарё билан Сангардак дарёларининг сувайиргичи. Жан.ғарбий ён бағирлари қия, шимолий ён бағри тикроқ. Сувайирғич қисми ўрта юра оҳактошларидан, жан.ғарби қуйи бурнинг гил, қумтош, апевролитларидан, юра оҳактошларидан, шимоли-шарқи палеозойнинг гранит, гранодиорит, гнейс жинсларидан тузилган. Шим.шарқий ён бағирлари ўйилиб кетган. Ясси текисликлар кўп учрайди. Шим.шарқий ёи бағирларида 3000 м баландликкача тошлоқ жигарранг тупроқларда арчазорлар бор. Ундан юқориси, алп ва субалп утлоқлари билан қопланган. Беловти ён бағирларидан яйлов сифатида фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил