Belugalar
Белугалар (Ҳусо) — осётрсимонлар оиласига мансуб балиқдар уруғи. Яримой шаклидаги кенг оғзи, пастки лаблари ўртасидан кесик борлиги ва жабраларининг тузилиши билан бошқа баликлардан фарққилади. 2 тури: белуга (Ҳусо ҳусо) ва калуга (Ҳусо дауриcус) бор. Белуга Каспий, Қора, Азов ва Адриатика денгизларида ва уларга қуйиладиган дарёларда яшайди. Танасининг уз. 4 – 5 м, оғирлиги 1,5 т гача келади. Б. баликлар билан, ёш балиқчалар эса сув тубидаги майда умуртқасизлар билан озиқланади. Б. ўткинчи балиқлардан. Бир неча йилда бир марта май—июн ойларида тез оқар дарёларнинг тошлоқ жойларига келиб 200 000 дан 1 млн. гача тухум қўяди. Эркаклари 12 — 14 ёшда, урғочилари 16—18 сшда вояга етади. 100 йилдан ортиқроқ яшайди. Б. осётрсимонлар, хусусан стерляд билан, шунингдек севрюга ва тикондум баликлар билан гибрид ҳосил қилади. Б.нинг стерляд билан гибриди бестерни сунъий чатиштириш орқали етиштирилган. Бестер кўпайтириш мақсадида реслубликамизнинг ҳовуз балиқчилик хўжалигига келтирилган. Қимматбаҳо гўшти ва икраси учун овланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |