Beluxa
Белуха (Делпҳинаптерус леуcас) — делфинсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон уруғининг ягона вакили. Танасининг узунлиги 6 метргача, оғирлиги 1,5 тоннагача. Белухалар Шимолий Муз океани ва у билан туташган денгизларда тарқалган бўлиб, музлар орасида ҳам учрайди. Бошининг пешона қисмидаги мустаҳкам қадоғи ёрдамида музларни бемалол ёриб сузиб юради. Балиқлар, қисқичбақасимонлар ва бошқа майда ҳайвонлар билан озиқланади. Балиқлар галаларининг орқасидан дарёларга ҳам ўтади. Белухалар пода бўлиб яшайди. Йирик (1,5 м келадиган) бола туғади. Тутқинликка яхши чидайди. Гўшти, териси ва ёғи учун чекланган миқдорда овланади.
| Белуха | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Делпҳинаптерус леуcас | ||
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |