Ben Roy Mottelson

Бен Рой Моттелсон (1926-йил, 7-сентябр, Чикаго) — келиб чиқиши америкалик бўлган даниялик физик. Пердю университетни (Индиана штати) тугатган (1947). 1951-йилда Данияга кўчиб келган. Европа ядро тадкикотлари марказида ишлаган (1953—57). Копенгагендаги Нордит назарий атом физикаси институти профессор (1957-йилдан), 1981-йилдан директори. Илмий ишлари ядро физикасига, асосан, ядро назариясига бағишланган. О. Бор билан ҳамкорликда ядронинг коллектив моделини ишлаб чиққан. Нобел мукофоти лауреати (О. Бор ва Д. Репнуотер билан ҳамкорликда; 1975)[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |