Бенафша Яқооби (талаффузи: Бинафша Яъқубий) — ногиронлар ҳуқуқлари бўйича афғон фаоли ва ҳимоячиси. 2021-йилда ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган[1].

Бенафша Яқооби
Таваллуди
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Касби ногиронлар ҳуқуқлари ҳимоячиси

Таржимайи ҳоли

Бенафша Яқооби кўр бўлиб туғилган, кейинчалик ногиронлар ҳуқуқлари фаоли бўлган[2]. Бенафша Эронда форс адабиётини ўрганган, сўнгра эса Бош прокуратурага ишга киришдан олдин Кобулда иккита магистрлик даражасини олган[3]. Бенафша кўзи ожиз эри Маҳди Саламий билан бирга кўзи ожизларга ёрдам бериш ва уларни ўқитиш учун „Раҳяб“ ташкилотига асос солган[3]. Бенафша 2019-йилдан бошлаб Афғонистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияси (АИҲРC) комиссари бўлиб ишлаган, 2021-йилда турмуш ўртоғи билан Афғонистондан қочиб кетгунга қадар бу лавозимда фаолият олиб борган. Учинчи уринишда улар Кобул аэропортига етиб боришиб, Буюк Британияга йўл олишган[4]. Шунингдек, Бенафша кўриш қобилияти чекланган болалар таълими тизимида ҳам ишлаган[5]. 2020-йилда Бенафша ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитага номзод бўлган[6]. 2021-йилда Бенафша ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“. ББC Неwс (2021-йил 7-декабр). 2026-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  2. ↑ „Блинд Афгҳан аcтивист феарс фор дисаблед пеопле ливинг ин ҳомеланд“ (инглизча). ИТВ Неwс (2021-йил 14-сентябр). 2026-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Бегиннинг оф а Неw Эра ат тҳе АИҲРC: Нине фреш cоммиссионерс“ (инглизча). Афгҳанистан Аналйсц Нетwорк - Энглиш (2019-йил 20-июл). 2026-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  4. ↑ Жессиcа Муррай.. „Дисаблед Афгҳанс ин спеcиал жеопардй, wарнс эхилед cампаигнер“ (инглизча). Тҳе Гуардиан (2021-йил 6-сентябр). 2026-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  5. ↑ „ББC'нин 2021 йıлı 100 Кадıн листеси яйıмландı: Бу йıлки листеде Севда Алтунолук ве Элиф Şафак да вар“ (туркча). ББC Неwс Тüркçэ. Қаралди: 2026-йил 21-март.
  6. ↑ „CРПД Cоммиттеэ Элеcтионс“. WФД (2020-йил 30-ноябр). 2026-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 21-март.