„Чоржапод“ мисралари

Бенгал адабиёти — Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати ва Бангладешда яшайдиган бенгалларнинг миллий адабиёти. Бенгал адабиётининг ёзма илк намунаси „Чоржапод“ („Диний маросим қўшиқлари“, ХИИ аср) халқ шеъриятининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Бенгал адабиётида Х асрда зарбулмасал, афсона каби шеърий жанрлар ривожланди. Тиббий фалакиёт ва бошқа илмлар ҳақида маслаҳатлар тўплами — „Дак ҳикматлари“ ва „Кҳон ҳикматлари“ яратилди. ХИИ асрда Жаядеванинг „Гитаговинда“ („Чўпон ҳақида қўшиқ“) асари бенгал адабиёти тараққиётига қўшилган муҳим ҳисса бўлди. ХИИИ—ХИВ асрлар бенгал адабиётида худо Вишна, Моноши (илонлар маъбудаси), Чонди (ҳайвонлар ҳомийси) кабиларга бағишланган диний мифологик асарлар („Моношининг шуҳрати“, „Чондининг шуҳрати“) яратилди. ХИВ—ХВ асрларда Видяпати ва Чондидаш каби йирик шоирлар етишди. ХВ—ХВИ асрларда қадимий ҳинд эпослари — „Рамаяна“, „Маҳабҳарата“ бенгал тилига таржима қилинди.

ХВ—ХВИИ асрларда бҳактий (худога муҳаббат) диний ислоҳот оқими ривожлана бошлади. Бу даврда Монохор Даш, Гокуланондо Шен, Критибаш Ожҳа, Мукундорам Чокроборти, Кришнодаш Кобираж каби шоирларнинг асарлари кенг тарқалди. ХВИИИ асрга келиб инглизлар мустамлакачилиги бенгал адабиётига салбий таъсир кўрсатди. ХИХ асрда Раммохан Рай. Окхойкумар Дотто (1820—86), Ишшорчондро Биддашагор (1820—91), Ишшорчондро Гупто (1811—59) каби ёзувчи, шоирлар самарали ижод қилдилар. Бу йилларда кўплаб таржима асарлар яратилди, адабий бадиий журналлар нашр этилди. 1857-йилда Рамнараён Таркоротнонинг „Улуғ зот“ деган биринчи бенгал ижтимоий драмаси юзага келди. Бҳудеб Мукхопаддҳайя, Бонкимчондро Чоттопаддҳайя, Ромешчондро Дотто, Перичанд Миттро, Калипрошонно Шинхо, Окҳойчондро Шоркар каби ёзувчиларнинг ватанпарварлик руҳидаги тарихий романлари пайдо бўлди.

Реализмнинг буюк намояндаси Рабиндранатҳ Тагоре ижоди ХИХ—ХХ асрлар бенгал адабиётида катта воқеа бўлди. Шоротчондро Чоттопаддҳайя ижоди ҳам Рабиндранатҳ Тагоре ижодига ҳамнафас бўлди, унинг „Биражнинг хотини“, „Ҳимоясиз бечора“, „Ёндирилган уй“ каби романларида мазлум халқнинг эрк учун кураши ўз ифодасини топди. Иккинчи жаҳон уруши даврида бенгал адабиётида урушга қарши руҳдаги асарлар яратилди (Шудҳиндранатҳ Дотто, Буддҳодеб Бошу, Бишну Де, Жибонанондо Даш, Гопал Халдар ва бошқалар).

Ҳиндистоннинг мустақилликка эришуви (1947-йил) туфайли бенгал адабиётида ҳам янги давр бошланди. Мустақиллик даврида Тарашонкор Бондопаддҳайя, Абул Фазл, Маник Богдопаддҳайя, Нараён Бондопаддҳайя, Назрул Ислом, Бимолчондро Гхоша каби ёзувчи ва шоирлар етишиб чиқди. Мани Шанкар асарларида („Чаурани“ бошқалар) мустақилликка эришган Ҳиндистондаги ватандошлари ҳамда оддий меҳнаткаш халқнинг ҳаёти акс этган.

Утпал Датт („Кўтарилиш“, 1965; „Олмос шамшир“, 1971), Бадал Саркор („Бошқача йўсиндаги тарих“, 1967) каби бенгал драматурглари ҳинд театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Рабиндранатҳ Тагоре, Маник Бенержи, Б. Гҳоша ва бошқа бир қатор бенгал ёзувчиларининг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.