Бенгал тили (бенгал, бангла, банга, бхаша) — бенгаллар тили. Ҳиндевропа тиллари оиласига мансуб, ҳинд ёки ҳиндорий тилларидан иборат. Бангладеш Халқ Республикасининг ва Ҳиндистондаги Ғарбий Бенгалия штатининг расмий тили. 150 млн.дан оптик, киши гаплашади. Бенгал тили икки — ғарбий ва шарқий лаҳжалар гуруҳига бўлинади. Тузилиши жиҳатидан аналитик, бироқ кейинги даврларда флексия шакллари кўпайиб бормоқда. Бу асосан аналитик шаклдаги от ва феълларни туташтириш ва шу асосда агглютинатив қўшимчалар ясалиши орқали амалга ошади. Бенгал тили да чўзиқ унлилар йўқ, сўз ўзагидаги унлилар алмашинуви сўз ясалиши билан боғлиқ унлилар уйғунлашуви тарзида кузатилади. Отларда жинс категорияси, феълларда кўплик шакли деярли йўқ. Адабий тил ғарбий лаҳжаларга ва архаик тизимга таянган. Алифбоси браҳми ёзувидан келиб чиққан, ўзига хос кўринишга эга[1].

Бенгал тили
Миллий номи বাংলা
Расмийлик ҳолати Бангладеш ва Ҳиндистон (Ғарбий Бенгалия, Трипура ва Барак вилояти)
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 250–300 миллиондан ортиқ
Туркумланиши
Туркум Ҳинд-европа тиллари
Алифбоси Бенгал алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 бн
ИСО 639-2 бен
ИСО 639-3 бен

Манбалар

  1. ↑ "Бенгал тили" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил