Бенжамин Дисраэли, граф Биконсфилд (1804.21.12 — Лондон — 1881.19.4) — Буюк Британия бош вазири (1868 ва 1874—1880), Консерваторлар партиясининг раҳбари; ёзувчи. 1852, 1858—59, 1866—68 йилларда молия вазири. Д. ҳукумати мустамлака-босқинчилик сиёсатини олиб борган (1878-йил Кипрни босиб олган, Мисрни эгаллаб олиш учун замин ҳозирлаган). "Конингсби" (1844), "Сибилла ёки Икки миллат" (1845) каби сиёсий романларида социал зиддиятларни юмшатишда аристократияга етакчи ўрин ажратган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил