Benzaiten
Бензаитен (японча: 弁才天/弁財天, жа[1])[а] — бу Шарқий Осиё буддизмидаги ма’буда бўлиб, у ҳиндларнинг нутқ, сан’ат ва билимлар ҳомийси бўлган Сарасвати исмли бошқа бир ма'будаси асосида шаклланган.
Бензаитенга сиғиниш Япония ҳудудига ВИ–ВИИИ асрларда, асосан Олтин нур сутраси (санскритча: Суварṇапрабҳāса Сūтра)нинг классик хитойча таржималари орқали кириб келган. Ушбу сутранинг бир бўлими айнан унга бағишланган[2]. Бензаитен кейинчалик япон камилари билан синтезланган ва Шинто динида ҳам тилга олинган, ҳамда унга бағишланган бир нечта Шинто ибодатхоналари қурилган. Шу тариқа, Бензаитен ҳозирги кунда аждарлар, илонлар, маҳаллий япон худолари, бойлик, бахт, касаллик ва хавфдан ҳимоя қилиш, ҳамда давлатни асраш сингари амаллар билан боғланади.
Ибодатхоналар ва зиёратгоҳлар


Японияда Бензаитенга бағишланган ибодат жойлари кўпинча „辯天堂“ (бентен-дō) ёки бентен-ша (японча: 弁天社) деб аталади. Унга бағишланган Шинто ибодатхоналари ҳам шу ном билан юритилади. Бази ҳолатларда бутун бир Шинто ибодатхонаси Бензаитенга бағишланади, масалан, Камакурадаги Зениараи Бензаитен Угафуку ибодатхонаси ёки Нагоядаги Каваҳара ибодатхонаси шулар жумласидандир. Бензаитен ибодатхоналари ва зиёратгоҳлари одатда сув манбалари дарё, кўл, булоқ яқинида жойлашган бўлади, чунки у сув билан боғлиқ маъбуда ҳисобланади. Бензаитенга сиғиниш япон анъанавий эътиқодлари билан ҳам уйғунлашган, жумладан илон ва аждарларга оид рамзлар билан тасвирланади, чунки у дастлаб дарё маъбудаси бўлган.
Бензаитен зиёратгоҳлари ва ибодатхоналари бутун Япония бўйлаб кўплаб жойларда жойлашган; масалан, Сагами кўрфазидаги Эношима ороли, Бива кўлидаги Чикубу ороли ва Сето ички денгизидаги Ицукушима ороли (Япониядаги уч йирик Бензаитен зиёратгоҳи сифатида танилган). У ва беш бошли аждар Эношима Энгида асосий марказий образлар сифатида тасвирланади. Бу Эношима зиёратгоҳлари тарихи бўлиб, у ҳақида япон буддист роҳиби Кōкеи (皇慶) томонидан 1047-йилда ёзилган. Кōкеи ривоятига кўра, Бензаитен – Мунецучи (無熱池; сўзма-сўз „иссиқликсиз кўл“) аждар подшосининг учинчи қизи бўлиб, санскрит тилида Анаватапта деб аталадиган, қадимги буддист космологиясида дунё марказида жойлашган кўлдан келиб чиққан.
Рйōҳō-жи ибодатхонаси, шунингдек „Моэ ибодатхонаси“ сифатида танилган бўлиб, Бензаитенга бағишланган. У буддист худоларининг аниме услубидаги тасвирлари билан машҳур[3].
Бензаитенга баг'ишланган Шинто ибодатхоналари
- Эношима ибодатхонаси (Фужисава шаҳри, Канагава префектураси, Эношима ороли; Япониядаги уч йирик Бензаитен зиёратгоҳидан бири)
- Коами ибодатхонаси (Ниҳонбаши, Токио)
- Зениараи Бензаитен Угафуку ибодатхонаси (Камакура шаҳри, Канагава префектураси)
- Шимизу Бензаитенша (Саку шаҳри, Нагано префектураси)
- Тенкава Даибензаитенша (Тенкава-мура, Ёшино тумани, Нара префектураси; Япониядаги уч йирик Бензаитен зиёратгоҳидан бири)
- Коганеяма ибодатхонаси (Ишиномаки шаҳри, Мияги префектураси, Кинка тоғи)
Бензаитенга шунингдек Мунаката Таиша ибодатхонасида Ичикишима Ҳиме-но-Микото сифатида ҳам сиғинилади.
Яна қаранг
Изоҳлар
- ↑ Кйūжитаи: 辯才天, 辨才天, ёки 辨財天. Бу исм будда матнларида Сарасватининг сўзма-сўз хитойча таржимаси бўлиб, «нотиқлик ма’будаси» деган ма’нони билдиради. Қисқартирилган шакли (японча: 弁天, Бентен, жа[1]).
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 {{{титле}}} НҲК Броадcастинг Cултуре Ресеарч Институте: . НҲК Публишинг, 24 Май 2016.
- ↑ Лудвик, Cатҳерине. Сарасватī: Риверине Годдесс оф Кноwледге. Фром тҳе Манусcрипт-cаррйинг Вīṇā-плаер то тҳе Wеапон-wиэлдинг Дефендер оф тҳе Дҳарма. Брилл, 2007 — 1–3-бет.
- ↑ „Отаку Wоршип ин Сессион ат Рёҳожи Темпле“ (2013-йил 30-январ).
Адабиётлар
- Фауре, Бернард. Протеcторс анд Предаторс: Годс оф Медиэвал Жапан, Волуме 2. Университй оф Ҳаwаии Пресс, 2015. ИСБН 978-0824857721.
- Кинслей, Давид. Ҳинду Годдессес: Висионс оф тҳе Дивине Феминине ин тҳе Ҳинду Религиоус Традитион. Мотилал Банарсидасс Публишерс, 1998. ИСБН 978-8-1208-0394-7.
- Лудвик, Cатҳерине (2004). "А Ҳариваṃśа Ҳймн ин Йижинг'с Чинесе Транслатион оф тҳе Сутра оф Голден Лигҳт". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 124 (4): 707–734. дои:10.2307/4132114. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/4132114.
- Лудвик, Cатҳерине. Сарасватī: Риверине Годдесс оф Кноwледге. Фром тҳе Манусcрипт-cаррйинг Вīṇā-плаер то тҳе Wеапон-wиэлдинг Дефендер оф тҳе Дҳарма. Брилл, 2007. ИСБН 978-9-0474-2036-1.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Бензаитен“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Эношима Энги бўйича тадқиқот (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-12-19 санасида архивланган)
- Саcред Техц сайтида Бензаитен ҳақидаги мақола
- Sanʼat maʼbudalari
- Biva chaluvchilar
- Buddist maʼbudalar
- Savdo-sotiq maʼbudalari
- Baraka maʼbudalari
- Omad maʼbudalari
- Yapon ajdarholari
- Yapon maʼbudalari
- Bilim maʼbudalari
- Dengiz va daryo maʼbudalari
- Suv maʼbudalari
- Shinbutsu shūgō
- Shinto kami
- Hikmat maʼbudalari
- Meiji davrida buddizm
- Musiqa va qo‘shiq maʼbudalari
- Yigirma to‘rt himoyachi xudo
- Yapon Vajrayana buddizmi
- Sarasvatining shakllari