Бензоил хлорид (бензой кислота хлорангидриди), С6Н5СОСл — органик бирикма. Моляр массаси 140,52; ҳавода тутайдиган ўткир ҳидли рангеиз суюқлик; қайнаш температураси 197,2°, зичлиги 20° да 1212 кг/м1; эфир, бензол ва бошқа органик эритувчиларда эрийди. Сув билан гидролизланганда бензой кислота, қайтарилганда эса бензой алдегид ҳосил бўлади. Бензотрихлорид С6Н5СС13 ни қисман гидролизлаб, шунингдек бензой кислотага минерал кислоталар хлор ангидридлари (ПCИ5, ПC13, СОC12, СО,CИ2) ни таъсир эттириб олинади. Бензоил хлорид аминлар, спиртлар, фенолларни бензоиллаш (С6Н3СО гуруҳини киритиш)да, бензоил пероксид ва индигоид рангдор моддалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланади. Бензоил хлорид буғлари нафас йўллари ва терини яллиғлантиради, кўздан ёш оқизади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил