Бензол, Бертлов_1825. C6Ҳ6 — ароматик углеводородларнинг оддий вакили. Молар массаси 78,11, рангсиз, тез ёнувчан, учувчан суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳиди бор

 г/м3. Қайнаш температураси 80,1 °C. Ёнганда ис чиқади. Бензол буғи ҳаво билан аралашганда портловчи аралашма ҳосил бўлади. Углеводородлар ва кўпчилик органик эритувчилар билан яхши аралашади. Сувда эримайди.Гибридлабиши СП²

Бензолнинг структураси
Бензол структурасининг қисқартма шакли

Тарихи

Бензолни 1825-йилда инглиз олими ёнувчи газ конденсатидан ажратиб олди. Тоза бензолни 1833-йилда немис олими Эйлгард Мичерлих калсий бензоатни қуруқ ҳайдаб олган. 1865-йилда немис олими Кекуле бензол учун 3 оддий ва 3 қўш боғдан иборат 6 атомли ҳалқа шаклидаги формула таклиф қилди. Бензол молекуласида углерод атомлари тўғри ясси олти бурчаклик ҳосил қилади, лекин қулай бўлиши учун у чўзиқроқ қилиб чизилади. Франсуз кимёгари Бертло 1866-йилда ацетиленни 500—600° да қиздириб бензолни олиб, синтез усули ёрдамида алифатик бирикмалардан ароматик бирикмаларга ўтиш мумкинлигини назарий жиҳатдан исботлади.

Хоссалари

Бензолнинг тавсифли хусусиятларидан бири унинг юқори температурага чидамлигидир. Бензол кимё саноатининг муҳим маҳсулотларидан ҳисобланади. У тўйинмаган углеводород бўлишига қарамай, асосан ўрин алмашиниш реаксияларига киришади. Масалан, бензолни нитролаб нитробензол, сулфолаб бензосулфокислота, хлорлаб хлорбензол ва гексахлорбензол, оксидлаб малеин ангидриди, алкиллаб этилбензол ва изопропилбензол, дегидрогенлаб дифенил олиш мумкин. Бензол тўйинмаган бирикма хусусиятларини намоён қиладиган бирикиш реаксияларига жуда қийин киришади. Уларнинг содир бўлиши учун махсус шароит: юқори температура ва босим, катализатор, ёруғлик нури таъсир эттириш талаб қилинади. Масалан, никел ёки платина катализаторлигида бензол гидрогенланиб сиклогексан, ёруғлик таъсирида эса хлорни бириктириб олиб гексахлорсиклогексан (гексахлоран) ҳосил қилади. Бензол бўёқлар, портловчи моддалар, дориворлар, хушбўй моддалар, пластик массалар ва бошқа бирикмаларни олишда ҳамда эритувчи сифатида ишлатилади. Бензол катализатор иштирокида гидрогенланганда капролактам саноатининг хом ашёси бўлмиш сиклогексан ҳосил бўлади. Капролактам ўз навбатида полимерланиб, синтетик тола бўлган „капрон“ни беради. Бензол мотор ёнилғиларига ҳам ишлатилади. Бензол буғи киши организмига ёмон таъсир этади, қон таркибини бузади, қаттиқ заҳарланганда одам ўлади. Суюқ бензол терига кучли таъсир қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил