Benzoy aldegid
Бензой алдегид (бензалдегид), С6Н5СНО — органик бирикма, ароматик алдегидларнинг дастлабки вакили. аччиқ болом ғиди келадиган рангсиз мойсимон суюқлик; табиатда аччиқ бодом ва шафтоли мағзида амигдалин дсб аталувчи гликозид ҳолида учрайди. Мол.м. 106,12; зичлиги 1048 кг/м3. Қайнаш температураси 179°; сувда оз (0,3%) эрийди, спирт, бензол ва диэтилефирда яхши эрийди. Бензил хлорид, фенол ва бошқа билан азеотроп аралашмалар ҳосил қилади. Узоқ сақланса сарғаяди. Ҳавода жуда тез оксидланиб, бензой кислота ҳосил қилади. Алдегидларга хое ҳамма реаксияларга киришади. Фенол ёки ароматик аминлар билан конденсатланиб, трифенилметан ҳосилаларини беради. Ишқор қўшиб қиздирилса, бензил спирт ва бензой кислота аралашмаси, КCН иштирокида конденсацияланса, бензоин ҳосил бўлади. Бензой алдегид нитроланиш, хлорланиш, сулфатланиш реаксияларига киришиб, асосан, лизомер бирикмалар ҳосил қилади. Толуолни катализаторлар таъсирида оксидлаш йўли билан олинади Атирупа ишлаб чиқаришда хушбўй модда, озиқ-овқат эссенсияларининг компоненти сифатида ҳамда турли органик моддалар (хушбўй бирикмалар, бензоин, бўёқлар)ни синтез қилишда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |