Benzoy kislota
Бензой кислота (бензолкарбон кислота), C6Ҳ5CООҲ — ароматик кислоталарнинг дастлабки вакили. Матом массаси 122,05; оқтусли кристалл модда. Зичлиги 1316 кг/м3. Суюқланиш температураси 122,4°, қайнаш температураси 249,2°. Сувда ёмон, этанол, эфир ва бен зол да яхши эрийди. Бензой кислота қадимдан маълум органик кислоталардан бири, дастлаб ХВИИ аср бошида бензой смолани қуруқ ҳайдаш йўли билан олинган. Бензой кислота толуан ва перу балзами таркибида эркин ҳолда учрайди. Юқори трагача қиздирилса, бензол ва карбонат ангидрид ҳосил қилади. Бензой кислота ва тузларида бактерицид хосса бор. Саноатда толуолни суюқ фазада 130—160° да ва 308—790 кПа босим остида (катализатор — Со ва Мп бензоатлари) ҳаво билан оксидлаб олинади. Бензой кислота фенол, капролактам, бензил хлорид ишлаб чиқаришда, алкид локларга ялтирокдик, мустаҳкамлик ва кимёвнй барқарорликни оширувчи қўшимча сифатида ишлатилади. Натрий бензоат озиқ-овқатни консервалашда, Бензой кислота нинг бошқа баъзи Тузлари эса фармацевтик препаратлар олншда, баъзи эфирлари хушбўйлиги туфайли парфюмерияда ишлатилади. Бензой кислота нинг турли ҳосилалари буёқ саноатида кенг қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |