Бепарволик — жиноят содир этган шахснинг ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига бефарқ қараш. Агар кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасида содир этилган деб топилади. Айбнинг фақат бепарволик шаклида шахс ўзининг хулқ-атвори (қилмиши)нинг ижтимоий хавфллиу оқибатининг келиб чиқишини олдиндан уларнинг реал ва ҳааатто, мавҳум равишда бўлиши мумкинлигини англамайди. Эҳтиёцизлик шаклидаги айб турларининг характери жиҳатлари, биринчидан, айбдор шахс ўз қилмишинг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра олмайди, иккинчидан, шахс мазкур жиноятда ижтимоий хавфли оқибатларни олдиндан кўра билиш мажбурияти ва имкониятига эга бўлади[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси