Ber qonuni
Бер қонуни – дарёларнинг оқиш қонуниятини акс эттирадиган қонун. 1857-йилда рус табиацҳуноси К. М. Бер топган. Дарёлар Шимолий ярим шардан ўнг томонга, Жанубий ярим шардан чап томонга бурилишга интилиб оқади. Шу туфайли, дарёлар қайси томонга оқишидан қатъи назар, Шимолий ярим шарда дарёнинг ўнг қирғоғини, Жанубий ярим шарда чап қирғоғини кўпроқ ювиб боради. К. М. Бер бу ҳодиса Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши таъсири эканлигини исбот қилди. Назарий механика қонунларидан маълумки, айланаётган системада ҳаракат қилаётган жисм Кориолис тезланиши деб аталадиган қўшимча тезланишга учрайди. Шимолий ярим шарда бу тезланиш асосий ҳаракатдан ўнг томонга, Жанубий ярим шарда эса чап томонга йўналади. Бу тезланиш юқори кенгликларда кучли бўлади, экваторга томон камая бориб, экваторда нўлга тенглашади.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |