Berat Albayrak
Берат Албайрак (1978-йил 21 февралда туғилган, Истанбул ) - туркиялик тадбиркор ва сиёсатчи. Албайрак,Туркиянинг энергетика ва табиий ресурслар вазири ва Туркия хазина ва молия вазири лавозимларида ишлаган. 2015-йил июн ва 2015-йил ноябр ойларида бўлиб ўтган умумий сайловларда Адолат ва тараққиёт партиясининг депутати сифатида парламентга кирган Албайрак, 2015-2018-йилларда Энергетика ва табиий ресурслар вазири бўлиб ишлаган. У 2018-йил 10 июлдан 2020-йил 10 ноябргача Ғазначилик ва молия вазири лавозимида ишлаган[1]. У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг қизи Эсра Эрдўған билан турмуш қурган.
Эрта ҳаёт ва та'лим
Берат Албайрак 1978-йил 21-февралда Истанбулда таваллуд топган. Отасининг исми Садиқ, онасининг исми Киймет. У асли Трабзонлик. Бошланғич та’лимни Фıндикзаде бошланғич мактабида, ўрта та’лимни эса Фотиҳ ўғил болалар лицейида тамомлаган.
1999-йилда Истанбул университетининг инглиз тилидаги бизнес бошқаруви бўлимини тамомлагандан сўнг, 2004-йилда Ню-Ёркдаги Пейс университетининг Лубин бизнес мактабида молия бўйича магистрлик даражасини тамомлади. 2011-йилда Кадир Ҳас университетининг Банк ва молия бўлимида “Электр энергияси ишлаб чиқариш ва молиялаштириш” мавзусидаги диссертация билан докторлик даражасини олди[2][3].
Карера
Профессионал фаолиятини 1996-йилда бошлаган. 1999-йилда “Чалик Ҳолдинг”га қўшилган. 2002 йилдан 2006-йилгача компаниянинг АҚШдаги офисида молия директори лавозимида ишлаган. 2006-йилда АҚШдан Туркияга қайтган Албайрак аввалига Молия бўйича Бош директор ўринбосари, сўнгра 2007-йилда Бош директор лавозимини эгаллади. 2007-йилда тахминан 1 миллиард долларлик талаб билан Туркиянинг биринчи холдинги 200 миллион долларлик Эвро Облигациянинг чиқарилишини бошқарган. 2008-йилда у ЭБИТДА қийматидан 34 баробар кўп сотув нархи билан Туркиядаги энг юқори хорижий компания савдосига эришди. У 2007-2008-йиллар оралиғида Туркияга 1 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритилишига ҳисса қўшди. Берат Албайрак 2013-йил охирида хусусий секторни тарк этди ва Сабаҳ газетасида шарҳловчи бўлиб ишлади. Худди шу даврда Мармара университетида банк ва молия фанидан дарс берган. Шунингдек, у кўплаб нодавлат ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган.
Сиёсий мартаба
2015-йил 7-июн куни бўлиб ўтган сайловда Адолат ва тараққиёт партиясидан парламент депутати сифатида Туркия Буюк Миллат Мажлисига кирди. 2015-йил 12-сентябр куни бўлиб ўтган АК Партиянинг 5. Навбатдаги Қурултойида Марказий Қарор Қабул қилиш ва Ижроия Кенгаши (МКЙК) рўйхатида фаолият олиб борди. 2015-йил 1-ноябрда бўлиб ўтган умумхалқ сайловларидан сўнг 64-ҳукумат таркибида Энергетика ва табиий ресурслар вазири бўлди. У 65-Ҳукуматда Энергетика ва табиий ресурслар вазири лавозимини давом эттирди. 2017-йил 21-май куни бўлиб ўтган АК Партия 3-Фавқулодда Конгрессида яна бир бор Марказий Қарор Қабул қилиш ва Ижроия Кенгаши (МКЙК) рўйхатида ишлади. 2017 йилги конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумда президентлик тизими қабул қилингандан сўнг 2018-йилги умумхалқ сайловларидан сўнг президентлик тизимининг биринчи кабинети бўлган 66-Ҳукуматда Ғазначилик ва молия вазири бўлди. 2018-йил 12-сентабрда Туркия бойлик жамғармаси раиси вазифасини бажарувчи бўлди. 2018-йил 2-октабрда Президент фармони билан Мудофаа саноати ижроия қўмитасига тайинланган.
Берат Албайрак 2018-йил 15-июлда президент фармони билан Олий Ҳарбий Кенгаш (ЙАС) аъзолигига сайланган эди, 2020-йилнинг 8-ноябрида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Ғазначилик ва Молия вазири лавозимидан истеъфога чиқди.
Энергетика вазири лавозимида ишлаган
Нефт қидируви доирасида Туркиянинг биринчи самолётга асосланган тортишиш-магнит ма'лумотлар йиғилиши Шемдинли, Cизре, Ван ва Сииртни қамраб олган кенг ҳудудда амалга оширилди. Бу даврда Туркиянинг биринчи чуқур бурғулаш ишлари Ҳаккарининг Чукуржа шаҳрида 4500 метр чуқурликда амалга оширилди. Ўша куни қилинган қадамлар натижасида Ширнак/Габардаги Турк Нефт Корпорацияси (Т.О.) кунига 60.000 баррел нефт ишлаб чиқарувчи компанияга айланди. (Айни кон учун кунлик 100 минг баррел ишлаб чиқариш мақсадига тез орада эришилиши билдирилди.) Энергия ва табиий манбалар вазирлиги томонидан тайёрланган ҳисоботда, энергиянинг муҳим нуқтаси бўлган Габарда нефт ишлаб чиқаришнинг 2024-йил охирига келиб "63 қудуқда кунига 58 минг баррел"га етиб, Туркиянинг нефт исте'молининг 6 фоизига эришилгани ма'лум қилинди.
Ғазначилик ва молия вазирлиги лавозимида ишлаган
У инфляцияга қарши курашиш учун монетар ва фискал сиёсат бўйича амалга оширган ислоҳотлари билан бир йил ичида инфляцияни 25 фоиздан бир хонали рақамга туширди. CОВИД-19 даврининг қийин шароитларига қарамай, у инфляцияни 11% атрофида ушлаб турди. У лавозимга келганида 57 миллиард долларни ташкил этган жорий ҳисоб камомадини бир йил ичида ёпди. Туркия иқтисодиёти 2019-йил давомида 5,3 миллиард долларлик жорий баланс профицитига эришди.
Манбалар
- ↑ „Сон дакика ҳабери: Берат Албайракʻтан истифа пайлаşıмı! İлетиşим Баşканлığı: Гöревден аф талеби кабул эдилди“ (Тüркçэ).
- ↑ Ант, Онур. „Туркей Эcономй Cзар Албайрак Қуиц Жоб, Аддинг то Турмоил“. Блоомберг ЛП (8-ноябр 2020-йил). Қаралди: 8-ноябр 2020-йил.
- ↑ Гаутҳиэр-Вилларс, Давид. „Туркиш Финанcе Министер Берат Албайрак Степс Доwн“. WСЖ. Қаралди: 8-ноябр 2020-йил.