Berdaq

Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бердақ (тахаллуси; асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли) (1827—Мўйноқ тумани—1900)—шоир, қорақалпоқ адабиёти асосчиси. Аввал овул мактабида, сўнг мадрасада таҳсил кўрган. Алишер Навоий, Фузулий, Махтумқули ва қорақалпоқ шоири Кунхўжа асарларини чуқур мутолаа қилган, улардан ўрганган. У тарихни ва халқ огзаки ижодини яхши билган. Бердақнинг лирик шеърларида, достонларида қорақалпоқ халқининг 18— ХИХ асрлардаги ижтимоий ҳаёти ўз ифодасини топган. У ўз даври воқеаларига, ижтимоий муносабатларга зукко шоир сифатида баҳо беради. Асарларида тенглик, инсонпарварлик, адолат ва ватанпарварлик ғоялари илгари сурилади. Бердақнинг ижодида меҳнаткаш халқнинг аҳволи асосий мавзудир („Бўлган эмас“, „Солиқ“, „Бу йил“, „Умрим“ ва бошқалар). Шоир ҳақиқат учун, меҳнаткаш омманинг бахти ва келажаги учуй фидокор курашчиларни орзу қилади („Халқ учун“, „Менга керак“ ва бошқалар). Тарихий мавзудаги „Авлодлар“, „Омонгелди“, „Азадосбий“, „Эрназарбий“ асарларида шоир халқ қаҳрамонларини фахр билан куйлайди. Бердақнинг „Авлодлар“ асари тарихий воқеалар солномаси бўлиб, қорақалпоқ халқи билан бошқа туркий халқлар ҳаётидаги муштарак воқеалар қаламга олинади, қабила ва халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фиқолари баён қилинади. Бердақ баъзи таъмагир руҳонийларнинг кирдикорларини фош этади („Яхшироқ“, „Шекилли“ ва бошқалар), аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилади, ёшларни ватанни севишга, маърифат чўққиларини эгаллашга чақиради („Ўғлимга“, „Аҳмоқ бўлма“ ва бошқалар).
| Бердақ |
|---|
Шеърий мушоҳадалари ва ҳаётга курашларида Бердақ меҳнаткашларнинг бахтиёр яшашини орзу қилди. Бердақ халқни бахтли қилиш ҳақида ўйлар экан, Аллохдан мадад сўрайди („Ёрдам бер“), бахт ҳақида фикр юритади („Изладим“), одил подшони орзу қилади („Керак“), бахтиёр яшайдиган жамият қурилишига умид қилади. Бердақ ижоди халқ оғзаки адабиёти анъаналарига яқин туради. Ижодининг серқирралиги, асарларининг ғоявий ва бадиий юксаклиги билан қорақолпоқ адабиёти тарихида асосий мавқейни эгаллайди. Унинг кўпгина асарлари ўзбек ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда Бердақ таваллудининг 170 йиллиги кенг нишонланган(1998). Тошкент шаҳридаги ҳиёбонлардан бирига "Бердақ" номи берилди ва бюсти ўрнатилди. Шоир туғилган жой — Бўзатовда ҳам бюсти ўрнатилган(1998). Нукус шаҳрида унга атаб ҳайкал қўйилган, мусиқали драма театри, кўча ва мактабга Бердақнинг номи берилган.
Манбалар
- Танглаули шиғармалари, Нокис. 1956; Танланган шеърлар, Т., 1958; Шеърлар, Т., 1976.
Ад:. Қурбонбоев Б., Бердақ ва ўзбек адабиёти, Т., 1986.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |