Бердиёр машара (Диёров Бердиёр) (1884—Шаҳрисабз тумани Чопиқ қишлоғи—1967) — ўзбек халқ анъанавий театр актёри. Мизроб машаранинг шогирди. Репертуарида 40 га яқин оғзаки ҳажвия, муқаллид, ҳажвий қўшиқ ва ўйинлар бўлган. "Эшони раис", "Бўз дўкони", "Жувозкаш", "Ўғирлик", "Сартарош", "Тегирмончи" ва бошқа шулар жумласидан. Бердиёр машара қаҳрамонлар хулқат ворини бўрттириб кўрсатган, ҳажвий вазиятга тезда киришиб, қаҳрамон қиёфаси ва ҳолатини бсрилиб ифодалаш қобилиятига эга бўлган. Ҳажвий образлар Бердиёр машара ижодида алоҳида ўрин тутади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил