Berdyansk
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бердянск (1939–58 йилларда Осипенко) — Украинанинг Запороже вилоятидаги шаҳар (1835-йилдан). Азов денгизи бўйидаги порт. Бердянск стансияси. Аҳолиси 135 минг киши (1999). "Азовкабел", "Южгидромаш", "Азовселмаш" заводлари бор. Шиша тола, нефт мойлари ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари, педагогика институти, машинасозлик, токчилик ва виночилик техникумлари, тиббиёт билим юрти, бадиий ва ўлкашунослик музейлари мавжуд. Ёзи қуруқ, иссиқ (июлнинг ўртача температураси 24°), қиши илиқ (январнинг ўртача температураси – 4°), йилига 380 мм ёғин тушади. Шаҳардан 5 км нарида денгиз бўйида балчиқ билан даволаш ва иклимий курорт жойлашган. Катталар ва болалар санаторийси, дам олиш уйлари ишлаб турибди. Бердянскга 1827-йилда асос солинган.
Бердянск | |
|---|---|
| Мамлакат | Украина |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |