Beren Saat
Берен Саат (1984-йил 26-феврал) – туркиялик актриса. Фаолияти давомида у танқидлар билаб бирга ва кўплаб мақтовларга ҳам сазовор бўлди. Бошкент университетида таҳсил олаётганда у „Туркиянинг Юлдузлари“ актёрлик танловида қатнашган ва турк режиссёри Томрис Гиритлиўғли томонидан кашф этилган ва ўзининг профессионал актрисалик фаолиятини бошлаган.
| Берен Саат | |
|---|---|
|
Саат 2015-йил Билкент Университетида | |
| Таваллуди |
1984-йил 26-феврал |
| Таълими |
ТЕД Анкара Cоллеге Фоундатион Счоолс Баşкент Университй |
| Касби | актриса |
| Фаолият йиллари | 2004-йилдан ҳозиргача |
| Турмуш ўртоғи |
Кенан Доğулу (турм. 2014) |
| Веб-сайти | беренсаат.cом.тр |
Берен Соат „Аşкимизда Öлüм Вар“ (2004) телесериалидаги кичик роли билан актрисалик дебютини қилган. Кейин у Томрис Гиритлиоғлу томонидан Аşка Сüргüн (2005–2006) филмидаги биринчи асосий ролига тайёрланди. Берен Саат АТВ телеканалининг „Ҳатирла Севгили“ (2006–2008) сиёсий сериалида шавқациз ҳамда ўғил болаларга хос ҳарактерда Ясемин Üнсал ролини ўйнади ва Канал Днинг „Аşк-ı Мемну“ (2008) романтик сериалидаги хиёнаткор хотин Биҳтер Ёреоғлу Зиягил роли билан халқаро эътиборга тушди (2010), бунинг учун у танқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлиб, кўплаб мукофотларга эришди, жумладан иккита Олтин капалак мукофоти. Унинг телевидениедаги бошқа асосий роллари орасида Фатмагüл'üн Суçу Не? ижтимоий драмасида зўрлаш қурбони бўлган Фатмагул Кетенcи Илгаз образи бор. (2010–2012) Американинг „Қасос“ сериалидаги ремейк „Интикам“ (2013–2014) драмасидаги Дерин Челик/Яғмур Ўзден исмли қасоскор ролини ижро этган. Актрисанинг кино карераси „Гуз Санcиси“ (2009) драма филми билан бошланган ва „Геcенин Канатлари“ (2009), „Рҳино Сеасон“ (2012) ва „Беним Дüням“ (2013) филмларида давом этган. 2015 йилдан 2016 йилгача у „Муҳтеşэм Йüзйıл: Кöсем“ тарихий драма сериалида бош қаҳрамон ролини ўйнади, ҳамда бунинг учун у ҳар бир эпизодга 90 000 ₺ олиши айтилган эди[1][2] . 2019 ва 2021 йиллар оралиғида Саат Нетфлих „Совға“ асл сериалида бош ролни ижро этган.
Манбалар
- ↑ „Берен Саат, ла нуэва "Кöсем" дежó атрáс а тодас отрас ривалес“. ТРТ. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-август.
- ↑ „Девир онун деври... Берен Саат, Ҳüля Авşар'ı солладı!“ (тр). суперҳабер. 2015-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-август.