Berendeylar
Берендейлар — рус йилномаларида ХИ асрдан ХИИ аср охирига қадар тилга олинган туркий кўчманчи қабила. Б. номи баъзи тарихчилар (С. Плетнева) фикрига кўра, "бояндурлар" номининг русча нотўғри аталишидир. ХИ асрнинг 2-ярмида Б. бошқа туркий халқлар (бижанаклар, торклар) билан бирга рус ерларининг жанубий раёнларига (Киев, Переяслав князликларига яқин) келиб жойлашиб олган. Тахминан 1146-йилда булар битта қабилага бирлашиб, "қорақалпоклар" ("черниэ клобуки") деб аталган. Мўғуллар истилоси вақти (ХИИИ аср боши)да Б.нинг бир қисми Болгария ва Венгрияга бориб жойлашган, яна бир қисми Олтин Ўрда аҳолисига қўшилиб кетган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |