Березники (1933-йилгача Усоле-Соликамское) — Россия Федерацияси Перм вилоятидаги шаҳар (1932-йилдан). Кама сув омбори соҳилидаги порт. Березники стансияси. Аҳолиси 197,6 минг киши (1999). Шаҳар яқинида ХВИИ асрдан ишга туширилган ош тузи, калий ва магний туз конлари бор. Киме саноати маркази („Уралкалий“, „Сода“, „Азот“ ишлаб чиқариш бирлашмалари, кимё заводи ва бошқалар), титанмагний комбинати, электротехника, металлсозлик, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари мавжуд. Драма театри, ўлкашунослик музейи бор. 16 асрдаёқ туз олинган. 1883-йилда Россияда биринчи сода заводи қурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил